Асли қирғизистонлик бўлган ўзбек адабиётшунос олими билан буюк қирғиз адиби ҳақида суҳбат. Таниқли адабиётшунос, ёзувчи ва таржимон, “Ўзбекистон-Қирғизистон” дўстлик жамиятининг раиси, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси ва Бадиий таржима кенгаши раиси, филология фанлари номзоди Зуҳриддин Исомиддинов бугунги кунда икки давлат ўртасидаги дўстлик алоқаларининг ривожланишига муносиб ҳиссаси қўшиб келаётган ижодкор. У кишининг Халқаро Айтматов академиясининг фахрий Batafsil o`qing
Tag Archives: Зуҳриддин Исомиддинов
ОБИҲАЁТ ТОМИРЛАРИ 28-СУҲБАТ
Ўш шаҳри ва унинг атрофларидаги аҳоли масканларининг тарихи ҳақида гап кетар экан, бу жойларда ҳаёт барқ уришининг биринчи шарти бўлган сув йўлларига тўхталиб ўтиш жоиз. Масалан, Оқбура дарёси йиллар ва асрлар давомида ўзанидаги тупроқ ва тошларни ювиб, қуйига оқизиши натижасида сатҳи пасайиб борган экан, шаҳар аҳолиси дастлаб ўз масканларини сув келиши учун қулайроқ бўлган жойларга Batafsil o`qing
ШЕЪР ЎҚИШНИ БИЛАСИЗМИ?
Бизда ялангбошлик илгари номаъқул иш саналган, уламолар олдида дўппи кийиб ўтириш ҳамиша одоб белгиси бўлган. Аммо христианларда ёши улуғ одам қошида, поп ва бошқа черков хизматчилари, амалдорлар олдида бош кийими ечиб, ҳурмат изҳор қилинган. Шу сабабли барча мактаб ва бошқа таълим даргоҳларида эркаклар ҳам, аёллар ҳам бошяланг ўтириши мажбурий эди. Ҳозир аста-секинлик билан Batafsil o`qing
ТУРСУНОЙ КИМ ЭДИ?
Шундай одамлар борки, улар сиз ҳеч кимдан эшитмаган, ғаройиб топилма каби қадрли бўлган гапларни сўзлаб беришади. Афсуски, улар айтган нарсаларнинг кўпи ёзиб олинмайди, бир-икки одам эшитади-ю, шу билан унутилиб кетиши ҳам мумкин. Кекса ўзбек журналисти Ҳамиджон ака Султонов бундан ўн йилча аввал бир суҳбатда менга шоир Уйғуннинг бир мувашшаҳи ҳақида гапириб берган эди. Шундоқки, Batafsil o`qing
ЎШНИ БОШҚА ШАҲАРЛАР БИЛАН БОҒЛОВЧИ ЙЎЛЛАР 27- СУҲБАТ
Йўл тарихи одамзот тарихидан ҳам қадимий. Чунки йўл кишилик жамияти юзага келишидан аввал ҳам мавжуд бўлган. Ўрмонларда, чўл ва бошқа жойларда яшайдиган ҳайвонлар ўзи учун қулай тарзда йўл танлайди, йўл солади, ҳатто чумолиларнинг ҳам ўз сўқмоғи-йўли бор. Одамлар ўзи яшаган ўнгур, ғор ва ертўлалардан чиқиб бирон ёққа бормоқчи бўлса, йўл билан кетган. Бинобарин, Batafsil o`qing