Ўтган аср бошида Ўшнинг Янги шаҳар (Европаликлар) қисмида 140 хонадон бўлиб, Эски шаҳарда эса 6300дан ортиқ ҳовли мавжуд эди. Ўшда ХХ аср бошида 47179 нафар аҳоли яшаган, деб кўрсатилади статистик маълумотномаларда. Уларнинг 43760 нафари (93 фоиз) ўзбек, 1113 нафари (2,3 фоиз) ўрис, 1000 нафари (2 фоиз) қирғиз, 135 нафари дунган, 82 нафари эса татарлар бўлган. Batafsil o`qing
Tag Archives: ОНА ЮРТИМ
ОБИҲАЁТ ТОМИРЛАРИ 28-СУҲБАТ
Ўш шаҳри ва унинг атрофларидаги аҳоли масканларининг тарихи ҳақида гап кетар экан, бу жойларда ҳаёт барқ уришининг биринчи шарти бўлган сув йўлларига тўхталиб ўтиш жоиз. Масалан, Оқбура дарёси йиллар ва асрлар давомида ўзанидаги тупроқ ва тошларни ювиб, қуйига оқизиши натижасида сатҳи пасайиб борган экан, шаҳар аҳолиси дастлаб ўз масканларини сув келиши учун қулайроқ бўлган жойларга Batafsil o`qing
ЎШНИ БОШҚА ШАҲАРЛАР БИЛАН БОҒЛОВЧИ ЙЎЛЛАР 27- СУҲБАТ
Йўл тарихи одамзот тарихидан ҳам қадимий. Чунки йўл кишилик жамияти юзага келишидан аввал ҳам мавжуд бўлган. Ўрмонларда, чўл ва бошқа жойларда яшайдиган ҳайвонлар ўзи учун қулай тарзда йўл танлайди, йўл солади, ҳатто чумолиларнинг ҳам ўз сўқмоғи-йўли бор. Одамлар ўзи яшаган ўнгур, ғор ва ертўлалардан чиқиб бирон ёққа бормоқчи бўлса, йўл билан кетган. Бинобарин, Batafsil o`qing
ДЎСТЛИК, ИНОҚЛИК БАРИБИР ҒАЛАБА ҚОЗОНАДИ 25-СУҲБАТ
Физикага оид бир ҳодиса ёдга тушади: олимлар тажриба учун бир хил ўлчамдаги икки металл – олтин ва мис парчасини исканжа (тиск) билан қисиб, шу ҳолда қолдиришибди. Орадан беш йил ўтгач, қарашса, улар бир-бирига ёпишиб, бирикиб кетган экан, ажратиб бўлмабди. Химиявий таҳлил қилиб кўришса, шу беш йил мобайнида олтин атомлари ва молекулалари мис парчаси ичига ярим Batafsil o`qing
МАСЖИД-МАДРАСАЛАР,МАКТАБ ВА БОШҚА БИЛИМГОҲЛАР 24-СУҲБАТ
Ўтган асрнинг ўттизинчи йиллари охирида Ўшда масжидларнинг деярли барчаси ёпиб ташланган, намоз ўқишга журъат қилганлар таъқиб этилган, илмли зотларнинг кўпи қамалиб, қолганлари ҳам азбаройи тирикчилик важидан, боғбонлик, дурадгорлик сингари бошқа касб-корларнинг этагини тутишга мажбур бўлган. Фақат 1943 йилга келиб, II Жаҳон урушининг энг оғир паллаларида, чўкаётган одам чўпга бўлса ҳам ёпишганидай, одамлар қалбидаги нафрат ўтини Batafsil o`qing
ЎШДАГИ БАЪЗИ ҚАБРИСТОНЛАР 23-СУҲБАТ
Шаҳар тарихидан хабар берадиган муҳим объектлардан бири ундаги қабристонлардир. Чунки мозористон нисбатан осойишта жой, замонга боғлиқ ўзгариш ва янгиланишлар унда секинроқ акс этиб, мозийга тааллуқли жиҳатлар кўпроқ сақланиб қолади. Жумладан, Ўшдаги эски қабристонлар бу шаҳар ва унда яшаб ўтган одамлар ҳақида муайян тушунча ҳамда тасаввурлар бериши мумкин. Ўш Марказий Осиёдаги энг қадимий шаҳар бўлар экан, Batafsil o`qing