Tag Archives: ОНА ЮРТИМ

ЭЛИМИЗ ЭЛ БЎЛГАН ЗАМОН 23-СУҲБАТ

  ХХ асрнинг олтмишинчи йиллари ўрталаригача Ўшга бутун Фарғона водийсидан ҳар ёзда зиёратчилар ёпирилиб келар, айниқса, шаҳар ўртасидаги Сулаймон тоғи ҳамда унинг этаклари жуда гавжум бўларди. Бироқ бундан, атрофдан келган саёҳатчилару зиёратчилар Ўшни тавоф қилинадиган жойга айлантирган экан, деган хулосага келмаслик керак. ёшлар ҳамда аёллар тўпланиб, ўйин-кулги ҳам қилишган. Масалан, ҳар баҳорда – тоғнинг жанубий Batafsil o`qing »

ЎШДАГИ ВА ЎШ ТЕВАРАГИДАГИ ИЛК ЗИЁРАТГОҲЛАР 22-СУҲБАТ

IV-V асрларда Ўш Буюк Ипак йўлидаги энг гавжум шаҳарлардан бири бўлган. Ўш атрофидаги Ўттизадир, Чаёнтепа, Мирзолим тепа каби меъморий ёдгорликлар шу даврга мансуб. Умуман, Ўш ва унинг яқинида ўттизга яқин меъморий ёдгорликлар сақланиб қолган. Бу, албатта, уч минг йилдан ортиқ тарихга эга бўлган қадимий шаҳар учун таажжубланарли даражада оздир. Ажабки, қанча кўп одамлар муайян бир Batafsil o`qing »

ҚЎҚОН ХОНЛИГИ ДАВРИ ВА ЎШ ТАРИХИ 21-СУҲБАТ

Биз аввалги саҳифаларда Ўш ва умуман, Жанубий Қирғизистон тарихига оид баъзи маълумотларни келтириб ўтган эдик. Тарихни бутунлай намоён қилиш имкондан хориж иш. Бутун бир мамлакат ёки унинг бир қисми бўлган Жанубий Қирғизистоннинг, ҳатто бир йиллик тарихини ҳам ҳеч қандай китобга сиғдириб бўлмайди. Аммо бўлиб ўтган у ёки бу воқеаларга, тарихий шахсларга муносабат борасида баъзи фикрлар Batafsil o`qing »

ЎЛКАМИЗ ТАРИХИНИНГ НЕ БИР ПУЧМОҚЛАРИ 20-СУҲБАТ

Марказий Осиёдаги бошқа ўлкалар қатори, Қирғизистон заминида ҳам Шўро ҳукумати ўрнатилгач, унинг тарихида янги давр бошланди. Бу замонда аввалги қолоқлик ва турғунликка кўникиб яшаш мумкин бўлмай қолди. Йигирма-ўттиз йил мобайнида аҳолини ёппасига саводхон қилиш, ўлкада текин тиббий хизмат кўрсатиш, бепул таълим тизимининг юзага келгани, аҳолининг энг қашшоқ қатламларига ҳар томонлама ёрдам бериш сингари, ҳар қандай Batafsil o`qing »

ОҚБУРА ДАРЁСИНИНГ ОППОҚ МАВЖЛАРИ 18-суҳбат

Ҳар қандай йирик шаҳар катта бир дарё оқиб ўтадиган ерда бино бўлади. Ўшни обиҳаёт билан таъминлаб келадиган дарё Оқбурадир. Айрим энциклопедия ва бошқа маълумотномаларда унинг Оқбўйра деб ҳам аталиши келтирилган.

“ОҚ УЙ”НИ БОБУР ҚУРДИРГАНМИ? 15-СУҲБАТ

Ўш шаҳри ўртасидаги Сулаймон тоғи устида қурилган “Оқ уй” ҳақида кенг омма эътиборига унчалик тушмаган бир ҳақиқатни айтиб ўтайлик. Ҳозирда Мирзо Бобур қурдирган уй деб айтилаётган, нафақат айтилаётган, балки кўпчилик назарида аксиома равишини олган бу иморатни аслида Бобур қурдирган эмас. Бу бино Бобурнинг ўзи эслатиб ўтган амакиси, Тошкент ҳокими Султон Маҳмудхон солган “ҳужра”дир. Бунинг далили Batafsil o`qing »

Яндекс.Метрика