ЙЎНАЛИШЛАР

БОЗОРҚЎРҒОН ҚИШЛОҒИ ҚАЧОН ПАЙДО БЎЛГАН?

МОЗИЙГА НАЗАР         Бу қишлоқ қачон пайдо бўлган? Бу ерга илк бор кимлар макон қурган? Шу саволларга жавоб олиш учун манбаларни титкиладим, кексалар суҳбатида бўлдим. Кўнгил тўладиган жавоб топмасам ҳам, отахонлар гапида оз бўлсада ҳақиқат бордир, деган ниятда қўлга қалам олдим. Мен суҳбатдош бўлган Абдулхай бува Мелиев ҳозир ҳаёт бўлганида 100 ёшга Batafsil o`qing »

КЎЧА КИМНИНГ НОМИДА?

Зуҳриддин Исомиддинов     Илгари Ўшда Жийдалик, Бақақуриллоқ, Бешкапа, Қўштош деган кўчалар бўлар эди. Бунга ўша жойнинг рельефи, ёнидан оққан сув, шу кўчадаги қатор экилган тол кабилар асос бўлган. Осонлиги, соддалиги туфайли – гарчи бу жойларда бақа қурилламай қўйганига етмиш йиллардан ошган, ё капалар ўрнида кўпқаватли уйлар қад кўтарган бўлса ҳам – эл ҳануз ўша Batafsil o`qing »

ТАРИХНИНГ ИККИНЧИ ҚАТЛАМИ

Ўшлик журналист ва ёзувчи Маҳмуджон Қозоқбоев Қўқон тарихига оид “Чақмоқли милтиқ”, “Туркистон қозони” тарихий қиссалари билан ўзбек китобхонларига яхши таниш. Шу йил 8 ноябрь куни Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида унинг “Ўзбекхон” (“Олтинўрда сирлари” туркумидан) романи тақдимоти бўлиб ўтди. Бу анжуманда ёзувчилар, шоирлар, жамоат фаоллари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашишди. Тарихий сюжетларга бой Batafsil o`qing »

“ШИЛДИР-ШИЛДИР СУВ ОҚАДИ ЎШ ТОҒИДАН…”

Зуҳриддин Исомиддинов Ўтган асрнинг йигирманчи йилларида, яъни бундан юз йиллар аввал “ғолиб пролетариат”нинг жангари мафкурачилари “табиатга қарши курашиб, уни енгамиз!” деган бир шиорни ўртага ташлашган эди. Табиатга қарши кураш – муқаддас иш, партиянинг буйруғи деб саналган. Катта-катта ўрмонларни кесиб ташлаш, ботқоқликларни қуритиш, чўл ва тўқайларни ҳайдаб экинзорга айлантириш, лозим бўлса-бўлмаса каналлар қазиб сув чиқариш каби Batafsil o`qing »

Ў Ш   П И Р И М

Зуҳриддин Исомиддинов Асрлар давомида Ўш шаҳри Фарғона водийси ва Жанубий Қирғизистонда яшовчи аҳоли томонидан шунчаки Ўш деб эмас, балки “Ўш пирим” деб эъзозлаб келинган. Ҳар йили теварак-атрофдан тумонат одам ихлос билан Ўш пиримга зиёратга келган. Ўш ана шундай азиз, табаррук шаҳар. Шаҳар номи Ўш эди-ку, “Ўшпирим” нима дегани? Буни аниқлашга уриниб кўрайлик. Чунки дунёда бирон Batafsil o`qing »

САРИҚ СОМОНДАН САНЪАТ ЯРАТГАН (видео)

Биз кўрамиз, санъаткор эса кўрганини кўрсата олади ҳам. Санъат бадиий акс эттириш экан, ижод жараёнида “кўриш”нинг ўрни беқиёс. Ҳамма билган сомондан ноёб асарлар яратиб келаётган Одилжон Восилов ўз асарларида миллий тарихимиз, шаҳримизнинг бетакрор обидалари ҳамда гўзал табиатимиз манзараларини гавдалантиради. – Жўнгина сомондан ноёб асарлар ижод қилишингиз таҳсинга сазовор. Сомон санъати, унинг тарихи ҳақида айтиб берсангиз? Batafsil o`qing »