Ҳар бир мухлисимиз ва уларнинг яқинларига сиҳат-саломатлик, файз-барака, тинчлик-хотиржамлик доимий ҳамроҳ бўлсин!
Муҳтарам ва азиз мухлислар!
«Ўзбекистон-Қирғизистон» дўстлик жамияти ҳамда унинг нашрларии – доимий ҳамроҳингиз бўлган «Оқбура» ва «Алишер Навоий институти» сайтларининг ижодий жамоалари сизларни Ислом оламининг улуғ айёмларидан бири – Қурбон ҳайити билан самимий табриклаймиз!
Оллоҳ ҳар бирингизнинг хонадонингизга туганмас шодлик, соғлом ва бақувват турмуш, тинчлик-хотиржамлик ва файзу-баракотлар беришини тилаймиз! Ҳар бир кунингиз қувончларга тўлсин! Неки мақсад ва тилакларингиз бўлса, Оллоҳ уларни зиёда қилиб берсин!
Юртларимизда, хонадонларимизда ва қалбларимизда ҳамиша тинчлик, хотири жамлик, шодиёналар ва барқарорлик ҳукм сураверсин!
«Ўзбекистон-Қирғизистон» дўстлик жамияти, «Оқбура» ва «Алишер Навоий институти» нашрлари ижодий жамоалари