Зуҳриддин Исомиддинов Туркий ғазалнавислар пири Алишер Навоийнинг ғазаллари матнида бугунги ўқувчининг моддий турмушидан анча олис бўлган, ўша давр воқелигидан хабар берадиган ҳаёт манзаралари бисёр. Шоир ашъори мағзини чақиш учун у муҳитни ҳис қилиш, ўша даврга оид тафсилотлар талқин этилган асарларни ўқиб-ўрганиш лозим. Бу вазифа тегирмонни кўрмаган, нималигини билмайдиган ҳозирги ёшларга уни тушунтиришдан мушкулроқ. Batafsil o`qing
Tag Archives: Зуҳриддин Исомиддинов
НАВОИЙНИНГ ЙИГИТЛАРИ
Зуҳриддин Исомиддинов Алишер Навоийнинг “Хазойинул маоний” куллиёти (“Ғаройибус сиғар”, “Наводируш шабоб”, “Бадоеъул васат” ҳамда “Фавойидул кибар” девонлари)да “йигит” деган сўз юзга яқин ғазалда учрайди, уларнинг ўнга яқинида эса бу калима радиф бўлиб келган – ҳар байтда такрорланади. Демак, Навоий ғазалларида “йигит” сўзи икки юз мартага яқин қўлланган. Бу сўз девонлар дебочасида, қитъа, мухаммас ва соқийномаларда Batafsil o`qing
“ШИЛДИР-ШИЛДИР СУВ ОҚАДИ ЎШ ТОҒИДАН…”
Зуҳриддин Исомиддинов Ўтган асрнинг йигирманчи йилларида, яъни бундан юз йиллар аввал “ғолиб пролетариат”нинг жангари мафкурачилари “табиатга қарши курашиб, уни енгамиз!” деган бир шиорни ўртага ташлашган эди. Табиатга қарши кураш – муқаддас иш, партиянинг буйруғи деб саналган. Катта-катта ўрмонларни кесиб ташлаш, ботқоқликларни қуритиш, чўл ва тўқайларни ҳайдаб экинзорга айлантириш, лозим бўлса-бўлмаса каналлар қазиб сув чиқариш каби Batafsil o`qing
“Ю З С Ў З” ҚАСИДАСИ ҲАҚИДА
(таржимондан) Моҳи рамазон ойи поёнига етиб, шаввол ойи бошланган шу кунларда интернетдан пайғамбар алайҳиссаломни улуғлаб ёзилган бир шеърий асар топиб олдим. Ушбу қасида 1368-1644 йилларда ҳукм сурган Мин сулоласи асосчиси, ислом динига хайрихоҳ Хитой императори Чжу Юаньчжан (1328-1398) томонидан ёзилган, ўша даврда Чин юртида қурилган барча масжидларга бу мадҳия ёзиб осиб қўйилган. Ҳатто Batafsil o`qing
“ТОҲИР ВА ЗУҲРА” КИНОСИ ҚАНДАЙ ТАСВИРГА ОЛИНГАН?
Бир минг тўққиз юз тўқсон тўртинчи йил эди. Тошкентдаги киночилар уйида машҳур кинорежиссёр Наби Ғаниевнинг тўқсон йиллиги нишонланаётганини эшитиб, бордим. Зал санъатшунослар, киноактёрлар, атоқли кинорежиссёрнинг авлод ва қариндошлари, шунингдек ихлосмандлар билан тўлган экан. Албатта, орадан ўттизйил вақт ўтди, ўша йиғилишнинг тафсилотини, ҳатто кимлар сўзга чиқанлигини ҳозир яхши эслай олишим маҳол. Аммо шу маъракада иштирок этган Batafsil o`qing
“КОМИЛА ҚИЗ…”
Саёҳатда бўлсангиз, ё нотаниш одамлар даврасига тушсангиз, ажойиб ҳангомаларни, ғалати саргузаштларни эшитасиз. Айримлари ярим соат ўтгач эсдан чиқиб кетади, баъзилари эса бир умр ёдда қолиб, кўнгил бисотингизга айланади, уни бошқаларга ҳам айтиб, ёронларни ўзингизга ҳамдил қилгингиз келади. Зеро, яхши гап, яхши хотира ҳам омонат – ўзгаларга етказгач, қарзини узиб қутулган одамдай енгил тортасиз. Мен ҳам Batafsil o`qing