Дин олими, ўткир нотиқ, ўнга яқин тилни яхши билган лингвист, шоир, инқилобчи, халқ раҳнамоси, давлат бошлиғи, ҳозиқ табиб, таржимон, танқидчи, сайёҳ Алихонтўра Соғунийнинг фарзанди Қутлуғхонтўранинг ёзишича, “Алихонтўранинг отаси Шокирхонтўра эшон номи билан машҳур бўлган. Буваси Муҳаммадхўжа, унинг отаси Мирниёзхўжа ва шу йўсинда йигирма нечанчи буваси Қилич Бурҳон (Бурҳониддин Қилич) бўлган. Тарихнавис журналист Одилжон Раҳимов қўлёзма Batafsil o`qing
Tag Archives: Зуҳриддин Исомиддинов
ИККИ ОҒИЗ ЭСКАРТМА
Бундан ярим йилча аввал, 2023 йилнинг 10 сентябрида Ўшлик кекса журналист, вилоят ўзбек газетасига йигирма етти йил муҳаррарлик қилган Одилжон Обидов домламиз ҳам, ошини ошаб, ёшини яшаб деганларидай, 91 ёшида вафот этди (1933 йил 8 мартда туғилган эди). Одилжон Обидовнинг вафоти билан Қирғизистон ўзбек журналистикасининг катта, довруқли ва шукуҳли бир даври тугаб, тарих мулкига айланди, Batafsil o`qing
ЎЛКАМИЗНИНГ СИР-СИНОАТЛАРИ «ЎШНИНГ ТУЯДАЙ ТОШЛАРИ»
Ўшдаги номи сақланиб қолган энг эски кўчаларнинг бири Туятош кўчасидир. Шаҳар ўртасидан оқадиган Оқбура сойининг шарқий қирғоғидан юз метрлар чамаси кунчиқар ёқда, дарёга параллел жойлашган, шаҳар бозорининг Ўрта осма кўпригига яқин маҳаллалардан бири Туятош кўчаси деб аталар эди. Унинг бундай деб номланишига сабаб – шу кўчада ўндан ортиқ улкан харсанглар бор: уларнинг аксари бир-икки куб Batafsil o`qing
Зуҳриддин Исомиддинов: Ўзбек халқи Айтматовни ўз ёзувчисидек қабул қилади
Асли қирғизистонлик бўлган ўзбек адабиётшунос олими билан буюк қирғиз адиби ҳақида суҳбат. Таниқли адабиётшунос, ёзувчи ва таржимон, “Ўзбекистон-Қирғизистон” дўстлик жамиятининг раиси, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси ва Бадиий таржима кенгаши раиси, филология фанлари номзоди Зуҳриддин Исомиддинов бугунги кунда икки давлат ўртасидаги дўстлик алоқаларининг ривожланишига муносиб ҳиссаси қўшиб келаётган ижодкор. У кишининг Халқаро Айтматов академиясининг фахрий Batafsil o`qing
ОБИҲАЁТ ТОМИРЛАРИ 28-СУҲБАТ
Ўш шаҳри ва унинг атрофларидаги аҳоли масканларининг тарихи ҳақида гап кетар экан, бу жойларда ҳаёт барқ уришининг биринчи шарти бўлган сув йўлларига тўхталиб ўтиш жоиз. Масалан, Оқбура дарёси йиллар ва асрлар давомида ўзанидаги тупроқ ва тошларни ювиб, қуйига оқизиши натижасида сатҳи пасайиб борган экан, шаҳар аҳолиси дастлаб ўз масканларини сув келиши учун қулайроқ бўлган жойларга Batafsil o`qing