Tag Archives: узбек

ТАҲТИ СУЛАЙМОН ТОҒИДА 13-СУҲБАТ

Энди икки оғиз Сулаймон тоғининг нима учун шундай деб номлангани ҳақида тўхталсак. Маълумки, Сулаймон алайҳиссалом реал тарихий шахс, унга ҳам подшоҳлик, ҳам пайғамбарлик инъом этилган. Ҳасти Сулаймон одамларгина эмас, балки барча жонли махлуқотлар – қурт-қумурсқа, қушлар, ҳайвон ва балиқлар, инс-жинсу девлар устидан ҳам ҳукм юргизган, дейдилар. Сулаймон алайҳиссалом номида Ўшдаги тоғдан бўлак ҳам дунёнинг турли Batafsil o`qing »

ЎШ ШАҲРИ ВА ЎШ ВИЛОЯТИ ҲАҚИДА 11-СУҲБАТ

     Ўш – Қирғизистоннинг Бишкекдан кейинги иккинчи йирик шаҳри, мамлакат жанубидаги энг катта аҳоли масканидир. 2015 йилнинг 1 январига келиб шаҳар аҳолиси 243 300 кишини ташкил этди. Ўш шаҳрининг ўзидан ташқари, шаҳар маъмуриятига Ўш теварагидаги жами аҳолиси 27 минг кишилик Олмалиқ, Арек, Гулбаҳор-Тўлайкан, Жапалақ, Кенгаш, Керматоғ, Ўзғур, Орқа, Пятилетка, Тўлайкан, Теке каби 11 қишлоқ ҳам киритилган. Batafsil o`qing »

ИККИНЧИ ПОЙТАХТ 10- СУҲБАТ

      Жанубий Қирғизистондаги энг катта аҳоли маскани Ўшдир. Ўш дунёнинг энг қадимги шаҳарларидан бири эканлиги тарихчи ва археологлар томонидан ишонарли тарзда исбот қилинган. Ана шуларга таяниб, Ўшнинг 3000 ёшда эканлиги ЮНЕСКО томонидан ҳам эътироф этилди ва бу йирик сана Қирғизистонда кенг нишонланди. Ўш ҳақида ўтмишда ҳам жуда кўп илмий манбалар битилган. Уларнинг аксари Batafsil o`qing »

ЖАНУБ ТАФТИ 9-СУҲБАТ

Ана энди Жанубий Қирғизистон ва бу ердаги аҳолининг турмуш тарзи, тарихи, тарихий-маданий ёдгорликлари, маданияти ва адабиёти, моддий ва маънавий турмуш тарзи билан танишишга киришамиз. Юксак Тиёншон тоғ тизмаларининг Олатов деб аталадиган бўлаги Қирғизистон мамлакатини икки – Шимолий ва Жанубий қисмларга ажратиб туради. Ўтмишда бундай юксак довонлардан ошиб ўтиб ўзаро борди-келди қилиш қийин бўлгани туфайли Шимол Batafsil o`qing »

ШИМОЛДАГИ ШАМЧИРОҚЛАР (8-СУҲБАТ)

Шу ўринда Шимолий Қирғизистон заминидан етишиб чиққан, шу эл, шу улуснинг равнақига қўлидан келганча хизмат қилиб, нафақат маҳаллий миқёсда, балки бутун Ўрта Осиё, ҳатто ундан ташқарида ҳам эътироф этилган айрим шахсларнинг номини тилга олиб ўтишга тўғри келади.

ТОШРАБОТ (7-СУҲБАТ)

Тошработ карвонсаройи ҳозирги Отбоши тумани марказидан 80 км нарида, Қорақўйин деб аталадиган тоғ дарёси бўйида бунёд этилган. У савдогарлар ва сайёҳларнинг қўнимгоҳи бўлиб, Еттисувдан Қашқар томонга боришдаги қадимий савдо йўли узра қад кўтарган. Тошработ ўша даврда тошдан бино қилинган энг йирик иншоотдир.