Tag Archives: ўш

МЕНИНГ ЎШЛИГИМ

Ҳамидулло Матхолиқов 1959 йил Ўшнинг Шайхларгузари маҳалласида туғилган. Шаҳардаги 10-ўрта мактабида таълим олган. 1981 йили Абдулла Қодирий номидаги Тошкент давлат маданият институтини хор йўналиши бўйича тамомлаган. Меҳнат фаолиятини эса 1981 йили Тошкент гарнизони Ички ишлар қуролли кучлар қошида Икромжон Бўронов раҳбарлигидаги ўзбек ашула-рақс ансамблида қўшиқчи сифатида бошлаган. 1982-1984 йилларда Андижон вилояти Хонобод маданият уйида хонанда. Batafsil o`qing »

“ЎЗБЕК РОБЕРТИНОСИ” …♫

Расулжон Ураимжонов 1950 йил 2 февралда  Ўш шаҳрида туғилган. У 1970 йили Андижондаги Т.Жалилов номли мусика билим юртини қашқар рубоби муаллими мутахассислиги бўйича тамомлаган. Расулжон Ураимжонов меҳнат фаолиятини 1973 йили С.М. Киров (ҳозирги Бобур) номидаги Ўш ўзбек мусиқали драма театрида оркестр артисти сифатида бошлайди. 1980 йили драма артистлигига ўтказилади ва шу кунгача ишлаб келмокда. Халк Batafsil o`qing »

ОЙГУЛ ОПАНИНГ НУРЛИ ОЛАМИ …♫

  Ойгул Абулфайзиева (Воҳиджонова) 1948 йили Ўш шаҳрида таваллуд топган. Мактабни тамомлагач, 1965 йили Ўш давлат педагогика институтининг филология куллиётига ўқишга кириб, 1970 йили уни битирган. 1970 йилдан 2008 йилгача Қорасув туманидаги Чўлпон номли мактабда ишлаб пенсияга чиққан. Ўн тўрт ёшидан бошлаб шеърлари рўзномаларда босила бошлаган. Нашрдан чиққан китоблари: “Ўшпирим дилбарлари” (1996 й.), «Меҳр ёғдуси» Batafsil o`qing »

ЗУЛЛИСОНАЙН ШОИР..♫

 Муҳаммадамин Ҳожакбаров 2001-йилнинг 10-августида Ўш шаҳрида зиёлилар оиласида дунёга келган. Шаҳардаги В.И. Ленин номидаги №10-ўрта мактабда таҳсил олиб, уни олий баҳоларга тамомлаган. Ижодини мактаб пайтидаёқ бошлаган. Ёзган шеърий машқлари дастлаб вилоят, сўнг республика рўзномаларида чоп этила бошлаган. Илк шеъри 2013-йили «Ўш садоси» вилоят рўзномасида чоп этилган. Мактабда аъло баҳоларга ўқиб, кўплаган танлов ва олимпиадаларда Batafsil o`qing »

И С М  –  Т И Л С И М

  Руҳшуносларнинг айтишича, ҳар бир одам ўз исмини яхши кўраркан. Бировга отини айтиб мурожаат қилсангиз, кўнгли илиб, сизга таважжуҳ билан қарар экан. Кишининг отини атамай мурожаат қилиш эса уни менсимагандай таассурот қолдиради.

ЎШНИНГ БАЪЗИ КЎЧА ВА МАҲАЛЛАЛАРИ 29-СУҲБАТ

Ўтган аср бошида Ўшнинг Янги шаҳар (Европаликлар) қисмида 140 хонадон бўлиб, Эски шаҳарда эса 6300дан ортиқ ҳовли мавжуд эди. Ўшда ХХ аср бошида 47179 нафар аҳоли яшаган, деб кўрсатилади статистик маълумотномаларда. Уларнинг 43760 нафари (93 фоиз) ўзбек, 1113 нафари (2,3 фоиз) ўрис, 1000 нафари (2 фоиз) қирғиз, 135 нафари дунган, 82 нафари эса татарлар бўлган. Batafsil o`qing »

Яндекс.Метрика