Ўш шаҳри ўртасидаги Сулаймон тоғи устида қурилган “Оқ уй” ҳақида кенг омма эътиборига унчалик тушмаган бир ҳақиқатни айтиб ўтайлик. Ҳозирда Мирзо Бобур қурдирган уй деб айтилаётган, нафақат айтилаётган, балки кўпчилик назарида аксиома равишини олган бу иморатни аслида Бобур қурдирган эмас. Бу бино Бобурнинг ўзи эслатиб ўтган амакиси, Тошкент ҳокими Султон Маҳмудхон солган “ҳужра”дир. Бунинг далили Batafsil o`qing
ОНА ЮРТИМ
БОБУР ВА ЎШ 14-СУҲБАТ
Тоғнинг аввалги номи Буракўҳ бўлгани Бобурнинг “Бобурнома” асари орқали маълум. Заҳириддин Муҳаммад Бобур Ўш шаҳри, жумладан, ушбу тоғ ҳақида бундай деб ёзган эди: “Яна бир Ўш қасабасидур. Андижоннинг шарқи-жанубий тарафидур, шарққа мойил, Андижондин тўрт йиғоч йўлдур. Ҳавоси хўб ва оқар суйи фаровондур. Баҳори бисёр яхши бўлур. Ўшнинг фазилатида хели аҳодис ворид бўлубтур. Қўрғонининг шарқи-жанубий жонибида Batafsil o`qing
ТАҲТИ СУЛАЙМОН ТОҒИДА 13-СУҲБАТ
Энди икки оғиз Сулаймон тоғининг нима учун шундай деб номлангани ҳақида тўхталсак. Маълумки, Сулаймон алайҳиссалом реал тарихий шахс, унга ҳам подшоҳлик, ҳам пайғамбарлик инъом этилган. Ҳасти Сулаймон одамларгина эмас, балки барча жонли махлуқотлар – қурт-қумурсқа, қушлар, ҳайвон ва балиқлар, инс-жинсу девлар устидан ҳам ҳукм юргизган, дейдилар. Сулаймон алайҳиссалом номида Ўшдаги тоғдан бўлак ҳам дунёнинг турли Batafsil o`qing
“ЎШ” НИМА УЧУН “ЎШ”? 12-СУҲБАТ
Ана энди Ўшнинг номи хусусида. Одатда, қисқа, бир бўғинли сўзлар ва жой номлари (Ўш, Чуст, Поп, Кот …)нинг этимологиясини изоҳлаш жуда қийин, ҳатто амри маҳол. Шу сабабли ҳам илмда ҳозиргача бу шаҳарнинг нима учун Ўш деб аталиши борасида аниқ-тиниқ ва ишонарли бирон талқин илгари сурилган эмас (Сирасини айтганда, энг кўҳна шаҳар деб эътироф Batafsil o`qing
ЎШ ШАҲРИ ВА ЎШ ВИЛОЯТИ ҲАҚИДА 11-СУҲБАТ
Ўш – Қирғизистоннинг Бишкекдан кейинги иккинчи йирик шаҳри, мамлакат жанубидаги энг катта аҳоли масканидир. 2015 йилнинг 1 январига келиб шаҳар аҳолиси 243 300 кишини ташкил этди. Ўш шаҳрининг ўзидан ташқари, шаҳар маъмуриятига Ўш теварагидаги жами аҳолиси 27 минг кишилик Олмалиқ, Арек, Гулбаҳор-Тўлайкан, Жапалақ, Кенгаш, Керматоғ, Ўзғур, Орқа, Пятилетка, Тўлайкан, Теке каби 11 қишлоқ ҳам киритилган. Batafsil o`qing
ИККИНЧИ ПОЙТАХТ 10- СУҲБАТ
Жанубий Қирғизистондаги энг катта аҳоли маскани Ўшдир. Ўш дунёнинг энг қадимги шаҳарларидан бири эканлиги тарихчи ва археологлар томонидан ишонарли тарзда исбот қилинган. Ана шуларга таяниб, Ўшнинг 3000 ёшда эканлиги ЮНЕСКО томонидан ҳам эътироф этилди ва бу йирик сана Қирғизистонда кенг нишонланди. Ўш ҳақида ўтмишда ҳам жуда кўп илмий манбалар битилган. Уларнинг аксари Batafsil o`qing