МУАЛЛИФЛАР

Ойдин Соипова: Сокин дарёларга айланиб қолгач (♫)

Бугунги меҳмонимиз – ўзини дарёга ўхшатган шоира Ойдин Соипованинг ижодига ошно бўлинг. Ойдин  Соипова 1973 йил 7 сентябрда Ўш вилояти, Қорасув туманининг Наримон қишлоғида зиёлилар оиласида таваллуд топган. Отаси шифокор, онаси ҳисобчи бўлиб ишлаган. Оилада тўрт фарзанднинг тўнғичи. 2009 йилда Қирғизистон Республикаси матбуот тарихида ўзбек тилида илк нашр қилинган «Ойдин» адабий-маърифий, ижтимоий журнали асосчиси ва Batafsil o`qing »

ЎШНИНГ БАЪЗИ КЎЧА ВА МАҲАЛЛАЛАРИ 29-СУҲБАТ

Ўтган аср бошида Ўшнинг Янги шаҳар (Европаликлар) қисмида 140 хонадон бўлиб, Эски шаҳарда эса 6300дан ортиқ ҳовли мавжуд эди. Ўшда ХХ аср бошида 47179 нафар аҳоли яшаган, деб кўрсатилади статистик маълумотномаларда. Уларнинг 43760 нафари (93 фоиз) ўзбек, 1113 нафари (2,3 фоиз) ўрис, 1000 нафари (2 фоиз) қирғиз, 135 нафари дунган, 82 нафари эса татарлар бўлган. Batafsil o`qing »

ШЕЪР ЎҚИШНИ БИЛАСИЗМИ?

     Бизда ялангбошлик илгари номаъқул иш саналган, уламолар олдида дўппи кийиб ўтириш ҳамиша одоб белгиси бўлган. Аммо христианларда ёши улуғ одам қошида, поп ва бошқа черков хизматчилари, амалдорлар олдида бош кийими ечиб, ҳурмат изҳор қилинган. Шу сабабли барча мактаб ва бошқа таълим даргоҳларида эркаклар ҳам, аёллар ҳам бошяланг ўтириши мажбурий эди. Ҳозир аста-секинлик билан Batafsil o`qing »

ТУРСУНОЙ КИМ ЭДИ?

  Шундай одамлар борки, улар сиз ҳеч кимдан эшитмаган, ғаройиб топилма каби қадрли бўлган гапларни сўзлаб беришади. Афсуски, улар айтган нарсаларнинг кўпи ёзиб олинмайди, бир-икки одам эшитади-ю, шу билан унутилиб кетиши ҳам мумкин. Кекса ўзбек журналисти Ҳамиджон ака Султонов бундан ўн йилча аввал бир суҳбатда менга шоир Уйғуннинг бир мувашшаҳи ҳақида гапириб берган эди. Шундоқки, Batafsil o`qing »

Аъзам Раҳим: Балки шудир асли асл шеърият?

Мухлисларимизни яна бир қирғизистонлик истеъдодли ижодкор билан таништирамиз.  Истеъдодли шоир Аъзам Раҳим (Абдураззоқов) 1971 йили Ўш шаҳрида туғилган. Фарғона Давлат университетининг ўзбек филологияси факультетини тамомлаган. Сўнгра 1991 йилдан буён мактабда ўзбек тили ва адабиётидан сабоқ берди. Кўп йиллар маориф ва матбуот муассасаларида раҳбарлик лавозимларида ишлаб келди. Айни пайтда Бобур номли Ўш Давлат ўзбек академик Batafsil o`qing »

  ҲАЙКАЛЛАР ЗАМОНИ 26- СУҲБАТ

Ҳайкал ва ёдгорликлар ҳам, моҳиятан, зиёрат объектидир. Гарчи ўтмишда Марказий Осиёда, жумладан, Ўшда ҳам зиёратгоҳлар кўп бўлса-да, ҳайкал тиклаш анъанаси йўқ эди. Совет ҳокимияти йилларига келибгина бу шаҳарда ҳам, собиқ Иттифоқнинг бошқа кўп жойларида бўлгани каби, сиёсий арбоблар – Ленин, Сталин, Киров ва бошқаларнинг ҳайкаллари тикланган. Бора-бора ҳайкал ўрнатиш шу қадар авж олдики, ҳар бир Batafsil o`qing »