Архивлар: March 2023

ЎШНИНГ БАЪЗИ КЎЧА ВА МАҲАЛЛАЛАРИ 29-СУҲБАТ

Ўтган аср бошида Ўшнинг Янги шаҳар (Европаликлар) қисмида 140 хонадон бўлиб, Эски шаҳарда эса 6300дан ортиқ ҳовли мавжуд эди. Ўшда ХХ аср бошида 47179 нафар аҳоли яшаган, деб кўрсатилади статистик маълумотномаларда. Уларнинг 43760 нафари (93 фоиз) ўзбек, 1113 нафари (2,3 фоиз) ўрис, 1000 нафари (2 фоиз) қирғиз, 135 нафари дунган, 82 нафари эса татарлар бўлган. Batafsil o`qing »

ОБИҲАЁТ ТОМИРЛАРИ 28-СУҲБАТ

Ўш шаҳри ва унинг атрофларидаги аҳоли масканларининг тарихи ҳақида гап кетар экан, бу жойларда ҳаёт барқ уришининг биринчи шарти бўлган сув йўлларига тўхталиб ўтиш жоиз. Масалан, Оқбура дарёси йиллар ва асрлар давомида ўзанидаги тупроқ ва тошларни ювиб, қуйига оқизиши натижасида сатҳи пасайиб борган экан, шаҳар аҳолиси дастлаб ўз масканларини сув келиши учун қулайроқ бўлган жойларга Batafsil o`qing »

ШЕЪР ЎҚИШНИ БИЛАСИЗМИ?

     Бизда ялангбошлик илгари номаъқул иш саналган, уламолар олдида дўппи кийиб ўтириш ҳамиша одоб белгиси бўлган. Аммо христианларда ёши улуғ одам қошида, поп ва бошқа черков хизматчилари, амалдорлар олдида бош кийими ечиб, ҳурмат изҳор қилинган. Шу сабабли барча мактаб ва бошқа таълим даргоҳларида эркаклар ҳам, аёллар ҳам бошяланг ўтириши мажбурий эди. Ҳозир аста-секинлик билан Batafsil o`qing »

ТУРСУНОЙ КИМ ЭДИ?

  Шундай одамлар борки, улар сиз ҳеч кимдан эшитмаган, ғаройиб топилма каби қадрли бўлган гапларни сўзлаб беришади. Афсуски, улар айтган нарсаларнинг кўпи ёзиб олинмайди, бир-икки одам эшитади-ю, шу билан унутилиб кетиши ҳам мумкин. Кекса ўзбек журналисти Ҳамиджон ака Султонов бундан ўн йилча аввал бир суҳбатда менга шоир Уйғуннинг бир мувашшаҳи ҳақида гапириб берган эди. Шундоқки, Batafsil o`qing »

НОВҚАТДА БИР ШОИР БОР…

Бугунги меҳмонимиз – мумтоз шеърият шайдоси, арузий ашъор устаси Қосимжон Раҳмиев.  Қосимжон Раҳмиев (Шодмон) 1955 йил 30 декабрда Ўш вилояти, Новқат туманининг Эскиновқат қишлоғида таваллуд топган. Кўпдан буён шеърлар машқ қилиб келади. Шеърлари Ўзбекистонда («Марказий Фарғона», «Ҳамроҳ» газеталари), Тожикистонда («Маънавият» газетаси, «Шарқнома» журнали), Қирғизистонда («Ўш садоси», «Суҳбатдош «, «Жалолобод тонги», «Дийдор», «Демос таймс, «Хушхабар» Batafsil o`qing »

Аъзам Раҳим: Балки шудир асли асл шеърият?

Мухлисларимизни яна бир қирғизистонлик истеъдодли ижодкор билан таништирамиз.  Истеъдодли шоир Аъзам Раҳим (Абдураззоқов) 1971 йили Ўш шаҳрида туғилган. Фарғона Давлат университетининг ўзбек филологияси факультетини тамомлаган. Сўнгра 1991 йилдан буён мактабда ўзбек тили ва адабиётидан сабоқ берди. Кўп йиллар маориф ва матбуот муассасаларида раҳбарлик лавозимларида ишлаб келди. Айни пайтда Бобур номли Ўш Давлат ўзбек академик Batafsil o`qing »