Ўтган асрнинг ўттизинчи йиллари охирида Ўшда масжидларнинг деярли барчаси ёпиб ташланган, намоз ўқишга журъат қилганлар таъқиб этилган, илмли зотларнинг кўпи қамалиб, қолганлари ҳам азбаройи тирикчилик важидан, боғбонлик, дурадгорлик сингари бошқа касб-корларнинг этагини тутишга мажбур бўлган. Фақат 1943 йилга келиб, II Жаҳон урушининг энг оғир паллаларида, чўкаётган одам чўпга бўлса ҳам ёпишганидай, одамлар қалбидаги нафрат ўтини Batafsil o`qing
Tag Archives: ОНА ЮРТИМ
ЎШДАГИ БАЪЗИ ҚАБРИСТОНЛАР 23-СУҲБАТ
Шаҳар тарихидан хабар берадиган муҳим объектлардан бири ундаги қабристонлардир. Чунки мозористон нисбатан осойишта жой, замонга боғлиқ ўзгариш ва янгиланишлар унда секинроқ акс этиб, мозийга тааллуқли жиҳатлар кўпроқ сақланиб қолади. Жумладан, Ўшдаги эски қабристонлар бу шаҳар ва унда яшаб ўтган одамлар ҳақида муайян тушунча ҳамда тасаввурлар бериши мумкин. Ўш Марказий Осиёдаги энг қадимий шаҳар бўлар экан, Batafsil o`qing
ЭЛИМИЗ ЭЛ БЎЛГАН ЗАМОН 23-СУҲБАТ
ХХ асрнинг олтмишинчи йиллари ўрталаригача Ўшга бутун Фарғона водийсидан ҳар ёзда зиёратчилар ёпирилиб келар, айниқса, шаҳар ўртасидаги Сулаймон тоғи ҳамда унинг этаклари жуда гавжум бўларди. Бироқ бундан, атрофдан келган саёҳатчилару зиёратчилар Ўшни тавоф қилинадиган жойга айлантирган экан, деган хулосага келмаслик керак. ёшлар ҳамда аёллар тўпланиб, ўйин-кулги ҳам қилишган. Масалан, ҳар баҳорда – тоғнинг жанубий Batafsil o`qing
ЎШДАГИ ВА ЎШ ТЕВАРАГИДАГИ ИЛК ЗИЁРАТГОҲЛАР 22-СУҲБАТ
IV-V асрларда Ўш Буюк Ипак йўлидаги энг гавжум шаҳарлардан бири бўлган. Ўш атрофидаги Ўттизадир, Чаёнтепа, Мирзолим тепа каби меъморий ёдгорликлар шу даврга мансуб. Умуман, Ўш ва унинг яқинида ўттизга яқин меъморий ёдгорликлар сақланиб қолган. Бу, албатта, уч минг йилдан ортиқ тарихга эга бўлган қадимий шаҳар учун таажжубланарли даражада оздир. Ажабки, қанча кўп одамлар муайян бир Batafsil o`qing
ҚЎҚОН ХОНЛИГИ ДАВРИ ВА ЎШ ТАРИХИ 21-СУҲБАТ
Биз аввалги саҳифаларда Ўш ва умуман, Жанубий Қирғизистон тарихига оид баъзи маълумотларни келтириб ўтган эдик. Тарихни бутунлай намоён қилиш имкондан хориж иш. Бутун бир мамлакат ёки унинг бир қисми бўлган Жанубий Қирғизистоннинг, ҳатто бир йиллик тарихини ҳам ҳеч қандай китобга сиғдириб бўлмайди. Аммо бўлиб ўтган у ёки бу воқеаларга, тарихий шахсларга муносабат борасида баъзи фикрлар Batafsil o`qing
ЎЛКАМИЗ ТАРИХИНИНГ НЕ БИР ПУЧМОҚЛАРИ 20-СУҲБАТ
Марказий Осиёдаги бошқа ўлкалар қатори, Қирғизистон заминида ҳам Шўро ҳукумати ўрнатилгач, унинг тарихида янги давр бошланди. Бу замонда аввалги қолоқлик ва турғунликка кўникиб яшаш мумкин бўлмай қолди. Йигирма-ўттиз йил мобайнида аҳолини ёппасига саводхон қилиш, ўлкада текин тиббий хизмат кўрсатиш, бепул таълим тизимининг юзага келгани, аҳолининг энг қашшоқ қатламларига ҳар томонлама ёрдам бериш сингари, ҳар қандай Batafsil o`qing