Tag Archives: Қирғизистон

“КОМИЛА ҚИЗ…”

Саёҳатда бўлсангиз, ё нотаниш одамлар даврасига тушсангиз, ажойиб ҳангомаларни, ғалати саргузаштларни эшитасиз. Айримлари ярим соат ўтгач эсдан чиқиб кетади, баъзилари эса бир умр ёдда қолиб, кўнгил бисотингизга айланади, уни бошқаларга ҳам айтиб, ёронларни ўзингизга ҳамдил қилгингиз келади. Зеро, яхши гап, яхши хотира ҳам омонат – ўзгаларга етказгач, қарзини узиб қутулган одамдай енгил тортасиз. Мен ҳам Batafsil o`qing »

ИККИ ОҒИЗ ЭСКАРТМА

Бундан ярим йилча аввал, 2023 йилнинг 10 сентябрида Ўшлик кекса журналист, вилоят ўзбек газетасига йигирма етти йил муҳаррарлик қилган Одилжон Обидов домламиз ҳам, ошини ошаб, ёшини яшаб деганларидай, 91 ёшида вафот этди (1933 йил 8 мартда туғилган эди). Одилжон Обидовнинг вафоти билан Қирғизистон ўзбек журналистикасининг катта, довруқли ва шукуҳли бир даври тугаб, тарих мулкига айланди, Batafsil o`qing »

ЎЛКАМИЗНИНГ СИР-СИНОАТЛАРИ «ЎШНИНГ  ТУЯДАЙ  ТОШЛАРИ»

Ўшдаги номи сақланиб қолган энг эски кўчаларнинг бири Туятош кўчасидир. Шаҳар ўртасидан оқадиган Оқбура сойининг шарқий қирғоғидан юз метрлар чамаси кунчиқар ёқда, дарёга параллел жойлашган, шаҳар бозорининг Ўрта осма кўпригига яқин маҳаллалардан бири Туятош кўчаси деб аталар эди. Унинг бундай деб номланишига сабаб – шу кўчада ўндан ортиқ улкан харсанглар бор: уларнинг аксари бир-икки куб Batafsil o`qing »

Зуҳриддин Исомиддинов: Ўзбек халқи Айтматовни ўз ёзувчисидек қабул қилади

  Асли қирғизистонлик бўлган ўзбек адабиётшунос олими билан буюк қирғиз адиби ҳақида суҳбат. Таниқли адабиётшунос, ёзувчи ва таржимон, “Ўзбекистон-Қирғизистон” дўстлик жамиятининг раиси, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси ва Бадиий таржима кенгаши раиси, филология фанлари номзоди Зуҳриддин Исомиддинов бугунги кунда икки давлат ўртасидаги дўстлик алоқаларининг ривожланишига муносиб ҳиссаси қўшиб келаётган ижодкор. У кишининг Халқаро Айтматов академиясининг фахрий Batafsil o`qing »

“СИЙЛАНГАН ЖОЙИДА АЗИЗДИР ИНСОН…”

Куни кеча Заҳириддин Муҳаммад Бобур номли Ўш давлат ўзбек Академик мусиқали драма театрида «Илҳом» клуби ижодкорларининг навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди. Унда юртимизда ижод қилаётган шоир ва ёзувчилар ташриф буюриб, ўз ижод намуналари билан ўртоқлашдилар. Тадбирдан кўзлаган мақсад, Қирғизистон жанубида қалам тебратаётган уч ижодкорнинг ижод фаолиятига бағишланди. Қирғизистоннинг кекса журналистларидан бири, таниқли ёзувчи ва шоир, таржимон Batafsil o`qing »

НОБЕЛЬ МУКОФОТИГА НОМЗОД РАҲИМ КАРИМ

Раҳим Карим (Каримов) – шоир, ёзувчи, публицист, таржимон. 1960 йили Ўш шаҳрининг Кўнчилик маҳалласида (Ўш кўчаси) туғилган. Москвадаги М. Горкий номли адабиёт институтини битирган (1986). Қирғизистон Миллий Ёзувчилар уюшмаси ҳамда Журналистлар уюшмаси аъзоси. Халқаро русийзабон ёзувчилар федерациясининг Қирғизистондаги вакили, Евроосиё халқлари ассамблеяси (Россия Федерацияси) адабий кенгаши ҳамраиси. Россия Ёзувчилар уюшмаси аъзоси. “Олтин курси” халқаро танлови Batafsil o`qing »