Tag Archives: АЛИШЕР НАВОИЙ ИНСТИТУТИ

ЖАЛОЛОБОДДА НАВОИЙ ТАВАЛЛУД КУНИ НИШОНЛАНДИ

Бутун Қирғизистонда бўлганидек Жалолобод вилоятида ҳам навоийхонлик тадбирлари бўлиб ўтди. Жалолобод вилоятининг барча шаҳар ва туманларида, олий, ўрта-махсус, умумтаълим ўқув юртларида шеърият мулкининг султони, буюк мутафаккир Мир Алишер Навоий таваллудининг 583 йиллигига бағишланган байрам ва маъданий-маърифий тадбирлар, ғазалхонлик кечалари, учрашув ва давра суҳбатлари бўлиб ўтди. Давомий тарзда Жалолобод вилоятининг барча ҳудудларида жаҳон эътироф этган аллома Batafsil o`qing »

НАВОИЙ ВА АЙТМАТОВ АСАРЛАРИДА ОДАМИЙЛИККА ДАЪВАТ

Инсон инсондек яшаши учун энг аввало унинг онги, руҳияти тозаланиши керак. Инсон шахс сифатида туғилмайди, у йиллар давомида шаклланади. Шахснинг шаклланишига таъсир қилувчи асосий омил – атроф-муҳит ва таълимдир. Мажозий ва ҳиссий табиати туфайли адабиёт жамият аҳлоқининг муҳим қисми ҳисобланади. Ҳиссийлик, ҳиссиётлар, ғояларни ўқиш психологияси, юксак гуманистик ва маънавий қадриятларни қалб орқали олиб киришга адабиёт Batafsil o`qing »

“ТОҲИР ВА ЗУҲРА” КИНОСИ ҚАНДАЙ ТАСВИРГА ОЛИНГАН?

Бир минг тўққиз юз тўқсон тўртинчи йил эди. Тошкентдаги киночилар уйида машҳур кинорежиссёр Наби Ғаниевнинг тўқсон йиллиги нишонланаётганини эшитиб, бордим. Зал санъатшунослар, киноактёрлар, атоқли кинорежиссёрнинг авлод ва қариндошлари, шунингдек ихлосмандлар билан тўлган экан. Албатта, орадан ўттизйил вақт ўтди, ўша йиғилишнинг тафсилотини, ҳатто кимлар сўзга чиқанлигини ҳозир яхши эслай олишим маҳол. Аммо шу маъракада иштирок этган Batafsil o`qing »

“САНЪАТ – САОДАТИМДИР”

 ТЎРАХОН МИРЗАЕВ Мақом – ўзбек мумтоз мусиқаси дурдонаси. Мақом ва унинг ижрочилиги энг қадимий санъат турларидан. Унга IХ-Х асрларда Марказий Осиё ва Шарқ мамлакатларида ижтимоий-маданий ҳаётга таъсир кўрсата олган жонбахш омил сифатида қаралган. Ўзбек мақом санъати минг йиллик тарихга эга. Юртимиздаги “Шашмақом“, “Хоразм“, “Фарғона-Тошкент“ мақомлари куйнинг ўзига хос мавқеи ва ижрочилик йўлига кўра ажралиб туради. Batafsil o`qing »

Туркий халқлар учун ардоқли сиймо

Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида Қирғиз тили ва маданияти маркази ташаббуси билан буюк ёзувчи ва жамоат арбоби Чингиз Айтматов таваллудининг 95 йиллигига бағишланган адабий кеча ташкил этилди. Кечада таъкидланганидек, буюк адиб ва жамоат арбоби Чингиз Айтматов наинки қирғиз эли, айни пайтда, бутун туркий халқлар, жумладан, ўзбек халқи учун ҳам азиз Batafsil o`qing »

ҚИРҒИЗНИНГ ЎЗБЕК ҚИЗИ..♫

Фарида Абдураимова 1972 йили Ўш вилоятида таваллуд топган. Тошкент давлат университетининг филология факультетини битирган. Ўқитувчилик фаолиятини Аравон районининг Тепақўрғон қишлоғидаги “Бўстон” ўрта мактабида бошлаган. Ўқувчилик йилларидан шеър ёза бошлаган. Илк машқлари “Оқ олтин” ва “Ўш садоси” газеталарида босилган. Усмон Темурнинг “Илҳом” адабий-бадиий газетасида, “Жилғалар садоси”, “Аравон гулдастаси” ва “Илҳом» тўпламларига шеърлари киритилган. 1990 йиллардан “Илҳом Batafsil o`qing »