ПУБЛИКАЦИЯЛАР

ЖАНУБ ТАФТИ 9-СУҲБАТ

Ана энди Жанубий Қирғизистон ва бу ердаги аҳолининг турмуш тарзи, тарихи, тарихий-маданий ёдгорликлари, маданияти ва адабиёти, моддий ва маънавий турмуш тарзи билан танишишга киришамиз. Юксак Тиёншон тоғ тизмаларининг Олатов деб аталадиган бўлаги Қирғизистон мамлакатини икки – Шимолий ва Жанубий қисмларга ажратиб туради. Ўтмишда бундай юксак довонлардан ошиб ўтиб ўзаро борди-келди қилиш қийин бўлгани туфайли Шимол Batafsil o`qing »

Тошкентдан довон ошиб келишимизга арзийдиган тадбир бўлди «Муаззам ИБРОҲИМОВА»

Тошкент шаҳридан ташриф буюрган меҳмонлар орасида, болалар шоираси ва ёзувчиси, болалар шифокори Муаззам Иброҳимова ҳам бор. Қирғизистонда 62 йилдан бери фаолиятини тўхтатмай келаётган “Илҳом” адабий клуби ташаббуси билан кеча Ўш вилоятининг Новқат районидаги сўлим гўша – Саҳобада “Ишқ баёзи” китобининг тақдимоти бўлиб ўтди.

ШИМОЛДАГИ ШАМЧИРОҚЛАР (8-СУҲБАТ)

Шу ўринда Шимолий Қирғизистон заминидан етишиб чиққан, шу эл, шу улуснинг равнақига қўлидан келганча хизмат қилиб, нафақат маҳаллий миқёсда, балки бутун Ўрта Осиё, ҳатто ундан ташқарида ҳам эътироф этилган айрим шахсларнинг номини тилга олиб ўтишга тўғри келади.

МАЪРИФАТПАРВАР ШОИРА САМАРБОНУ

    Ўзбек мумтоз адабиётида ўзига хос ўрин тутган шоира Самар Бону ижоди ва ҳаёти хақида илмий ишлар жуда кам. Шоиранинг ижоди ва ҳаёти билан жиддий шуғулланган таниқли адабиётшунос олим Тўхтасин Жалоловнинг олиб борган тадқиқотлари ва илмий жамоатчиликка тақдим этган китобидан бошқа манбалар жуда кам. Самар Бону ғазалларидан билиш мумкинки, у нафақат етук шоира, балки Batafsil o`qing »

ТОШРАБОТ (7-СУҲБАТ)

Тошработ карвонсаройи ҳозирги Отбоши тумани марказидан 80 км нарида, Қорақўйин деб аталадиган тоғ дарёси бўйида бунёд этилган. У савдогарлар ва сайёҳларнинг қўнимгоҳи бўлиб, Еттисувдан Қашқар томонга боришдаги қадимий савдо йўли узра қад кўтарган. Тошработ ўша даврда тошдан бино қилинган энг йирик иншоотдир.

ШИМОЛ МАНЗАРАЛАРИ. БОЛОСОҒУН (6- СУҲБАТ)

Ҳикоямизни Шимолий Қирғизистон ҳудудидан бошлаган эдик. Бу минтақа мангу қор-музли баланд тоғлари, юзлаб тоғ кўллари, ям-яшил арчазорлар, салқин яйловлари, оромбахш ва осуда ҳавоси билан кишини ўзига ром этади. Шу табиат қўйнида Марказий Осиёнинг бошқа ҳеч қаерида учрамайдиган йирик гавдали ва келишган отлар етиштирилади, бошқа минтақалардан бу ерга келиб, уларни насли учун сотиб олиб, маҳаллий отлар Batafsil o`qing »