ОНА ЮРТИМ

ЖАНУБ ТАФТИ 9-СУҲБАТ

Ана энди Жанубий Қирғизистон ва бу ердаги аҳолининг турмуш тарзи, тарихи, тарихий-маданий ёдгорликлари, маданияти ва адабиёти, моддий ва маънавий турмуш тарзи билан танишишга киришамиз. Юксак Тиёншон тоғ тизмаларининг Олатов деб аталадиган бўлаги Қирғизистон мамлакатини икки – Шимолий ва Жанубий қисмларга ажратиб туради. Ўтмишда бундай юксак довонлардан ошиб ўтиб ўзаро борди-келди қилиш қийин бўлгани туфайли Шимол Batafsil o`qing »

ШИМОЛДАГИ ШАМЧИРОҚЛАР (8-СУҲБАТ)

Шу ўринда Шимолий Қирғизистон заминидан етишиб чиққан, шу эл, шу улуснинг равнақига қўлидан келганча хизмат қилиб, нафақат маҳаллий миқёсда, балки бутун Ўрта Осиё, ҳатто ундан ташқарида ҳам эътироф этилган айрим шахсларнинг номини тилга олиб ўтишга тўғри келади.

ТОШРАБОТ (7-СУҲБАТ)

Тошработ карвонсаройи ҳозирги Отбоши тумани марказидан 80 км нарида, Қорақўйин деб аталадиган тоғ дарёси бўйида бунёд этилган. У савдогарлар ва сайёҳларнинг қўнимгоҳи бўлиб, Еттисувдан Қашқар томонга боришдаги қадимий савдо йўли узра қад кўтарган. Тошработ ўша даврда тошдан бино қилинган энг йирик иншоотдир.

ШИМОЛ МАНЗАРАЛАРИ. БОЛОСОҒУН (6- СУҲБАТ)

Ҳикоямизни Шимолий Қирғизистон ҳудудидан бошлаган эдик. Бу минтақа мангу қор-музли баланд тоғлари, юзлаб тоғ кўллари, ям-яшил арчазорлар, салқин яйловлари, оромбахш ва осуда ҳавоси билан кишини ўзига ром этади. Шу табиат қўйнида Марказий Осиёнинг бошқа ҳеч қаерида учрамайдиган йирик гавдали ва келишган отлар етиштирилади, бошқа минтақалардан бу ерга келиб, уларни насли учун сотиб олиб, маҳаллий отлар Batafsil o`qing »

ҚОРАХОНИЙЛАР ДАВЛАТИ ВА УНИНГ ҚИРҒИЗИСТОН ТАРИХИДАГИ АҲАМИЯТИ (5-суҳбат)

Қирғизистон ҳақидаги мана шу энг умумий маълумотлардан сўнг бу ўлканинг қадимияти ва табиати, одамлари ҳақида ҳикоя қилишга уринамиз.

Тошқин дарёлар …(3-суҳбат)

  Қирғизистондаги энг катта ва узун дарё бўлган Норин Марказий Тиёншон тоғликларидан бошланадиган Катта Норин ва Кичик Норин дарёлари қўшилишидан ҳосил бўлади. Норин дарёси Қирғизистондаги асосий сув йўли бўлиб, 807 километр сув йўлини ҳосил қилади, ҳавзаси эса салкам 60 минг квадрат километрдан иборат. Норин Қирғизистоннинг Иссиқкўл, Норин, Жалолобод вилоятларидан ўтиб, Ўзбекистоннинг Наманган вилояти ҳудудида – Batafsil o`qing »