Биз аввалги саҳифаларда Ўш ва умуман, Жанубий Қирғизистон тарихига оид баъзи маълумотларни келтириб ўтган эдик. Тарихни бутунлай намоён қилиш имкондан хориж иш. Бутун бир мамлакат ёки унинг бир қисми бўлган Жанубий Қирғизистоннинг, ҳатто бир йиллик тарихини ҳам ҳеч қандай китобга сиғдириб бўлмайди. Аммо бўлиб ўтган у ёки бу воқеаларга, тарихий шахсларга муносабат борасида баъзи фикрлар Batafsil o`qing
ОНА ЮРТИМ
ЎЛКАМИЗ ТАРИХИНИНГ НЕ БИР ПУЧМОҚЛАРИ 20-СУҲБАТ
Марказий Осиёдаги бошқа ўлкалар қатори, Қирғизистон заминида ҳам Шўро ҳукумати ўрнатилгач, унинг тарихида янги давр бошланди. Бу замонда аввалги қолоқлик ва турғунликка кўникиб яшаш мумкин бўлмай қолди. Йигирма-ўттиз йил мобайнида аҳолини ёппасига саводхон қилиш, ўлкада текин тиббий хизмат кўрсатиш, бепул таълим тизимининг юзага келгани, аҳолининг энг қашшоқ қатламларига ҳар томонлама ёрдам бериш сингари, ҳар қандай Batafsil o`qing
ЎШНИНГ ЁШИ НЕЧАДА? 19- суҳбат
Гарчи Ўш шаҳри хусусида IX асрдан бери турли манбаларда у ёки бу муносабат билан битилган қайдлар учраса-да, бу қадим шаҳар тарихини махсус ўрганишга фақат ХХ асрга келибгина киришилди. Унга қадар ёзилган ягона манба – XIX асрга тааллуқли бўлган “Ўш – хайрул билод” рисоласи эса юқорида кўрсатилганидек, илмийликдан узоқ, хурофот билан тўлиб тошган. Ўш ва Ўш Batafsil o`qing
ОҚБУРА ДАРЁСИНИНГ ОППОҚ МАВЖЛАРИ 18-суҳбат
Ҳар қандай йирик шаҳар катта бир дарё оқиб ўтадиган ерда бино бўлади. Ўшни обиҳаёт билан таъминлаб келадиган дарё Оқбурадир. Айрим энциклопедия ва бошқа маълумотномаларда унинг Оқбўйра деб ҳам аталиши келтирилган.
“БУРАТОҒ” ва “СУЛАЙМОНТОҒ” 17-СУҲБАТ
Ана энди тоғнинг “Бобурнома”да келтирилган номи ҳақида тўхталайлик. Ўш шаҳрини олам аро машҳур қилиб турган, “Бобурнома”нинг 1948 йилда ва ундан кейинги барча нашрларида “Барокўҳ” деб дарж этилган тоғ номининг маъноси нима бўлса экан? Тожик тилида “кўҳ” – тоғ эканини ёдга олсак, тоғнинг ўзбекча номи “Баро+тоғ” бўлганини англаймиз. Хўш, “баро”нинг ўзи нима?