Ўзбекларда дорбозлик қадим тарихга эга. Баъзи манбаларда Амир Темур саройида дор ўйинлари кўрсатилгани айтилади. Дорбозлар 25-30 метр баландлиқдаги устунларга тортиладиган арқон устида лангарчўп билан боғладиган ўйинларни: югуриш, сакраш, оёқларга пичоқ ёки патнис боғлаб, шунингдек, кўзни боғлаб, бошга халта ёки қозон кийиб юриш, якка ва қўш чиғириқда ўйнаш каби турли-туман машқларни бажарган. Ўшлик Султонназар дорбоз – Batafsil o`qing
ОДАМЛАР
“КОМИЛА ҚИЗ…”
Саёҳатда бўлсангиз, ё нотаниш одамлар даврасига тушсангиз, ажойиб ҳангомаларни, ғалати саргузаштларни эшитасиз. Айримлари ярим соат ўтгач эсдан чиқиб кетади, баъзилари эса бир умр ёдда қолиб, кўнгил бисотингизга айланади, уни бошқаларга ҳам айтиб, ёронларни ўзингизга ҳамдил қилгингиз келади. Зеро, яхши гап, яхши хотира ҳам омонат – ўзгаларга етказгач, қарзини узиб қутулган одамдай енгил тортасиз. Мен ҳам Batafsil o`qing
Зуҳриддин Исомиддинов: Ўзбек халқи Айтматовни ўз ёзувчисидек қабул қилади
Асли қирғизистонлик бўлган ўзбек адабиётшунос олими билан буюк қирғиз адиби ҳақида суҳбат. Таниқли адабиётшунос, ёзувчи ва таржимон, “Ўзбекистон-Қирғизистон” дўстлик жамиятининг раиси, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси ва Бадиий таржима кенгаши раиси, филология фанлари номзоди Зуҳриддин Исомиддинов бугунги кунда икки давлат ўртасидаги дўстлик алоқаларининг ривожланишига муносиб ҳиссаси қўшиб келаётган ижодкор. У кишининг Халқаро Айтматов академиясининг фахрий Batafsil o`qing
“САНЪАТ – САОДАТИМДИР”/ ДИЛЛАРГА ОРОМ БАХШ ЭТИБ…
Орамизда ажойиб инсонлар бор. Уларни одам қиёфасидаги фаришталар деб қўямиз баъзида. Сиз шундай одамларни кўрганмисиз? Бугунги суҳбатдошим – атоқли хонанда, Қирғизистонда хизмат кўрсатган артист Дилором Соипова, назаримда, ана шундай одамлардан бири. Мен бу иборани Дилором опага нисбатан ҳеч иккиланмасдан қўллайман. Дилором Соипова – эл суйган хонанда. Масалан мен, мактабда ўқиб юрган пайтларимда Дилором опамнинг ҳамма Batafsil o`qing
ЎШЛИК МАЪРИФАТПАРВАР МАДАМИНХЎЖА ТЎРАХЎЖАЕВ
Маълумки, ҳеч қандай давлат, ҳеч бир миллат тараққиётини маънавиятсиз тававвур қилиб бўлмайди. Маънавият асосида фан, маданият, маърифат ётади. Маориф эса бу соҳаларнинг негизини ташкил этади. Ўқитувчилари, мактаблари, олий ўқув юртлари бўлмаган юрт ҳеч қачон ривожланган эмас. Инсон зоти яратилгандан буён билимли бўлишга интилиб келади. Билимнинг асоси эса мактабдан бошланади. Ана шу соҳага умрини бағишлаган зотлардан Batafsil o`qing
“САНЪАТ – САОДАТИМДИР”
ТЎРАХОН МИРЗАЕВ Мақом – ўзбек мумтоз мусиқаси дурдонаси. Мақом ва унинг ижрочилиги энг қадимий санъат турларидан. Унга IХ-Х асрларда Марказий Осиё ва Шарқ мамлакатларида ижтимоий-маданий ҳаётга таъсир кўрсата олган жонбахш омил сифатида қаралган. Ўзбек мақом санъати минг йиллик тарихга эга. Юртимиздаги “Шашмақом“, “Хоразм“, “Фарғона-Тошкент“ мақомлари куйнинг ўзига хос мавқеи ва ижрочилик йўлига кўра ажралиб туради. Batafsil o`qing