Архивлар: October 2024

ЭЗГУ АМАЛЛАР СИЛСИЛАСИ

Зуҳриддин Исомиддинов Миллатлар бир-бирининг ривожланиши учун омил бўладилар. Масалан, XIX аср ўрталари – Қўқон хонлиги даврида очилган кўплаб диний мактаб ва мадрасаларда ўзбек миллати вакиллари билан бирга қирғиз болалари ҳам таълим олган; ҳозирги Жанубий Қирғизистон ҳудудида қирғиз халқининг дастлабки интеллигенцияси ана шу тарзда шаклланган. Ва айнан ана ўша илмли, ўқимишли зотлар, маърифатли кишилар кейинчалик атоқли Batafsil o`qing »

ЎШЛИК УЛАМОЛАР/МАЪДИХОН ДОМЛА

Улуғ олимларга бешик бўлган Ўшда жуда кўп фозил кишилар тарбия топган. Улардан бири Неъматуллоҳхўжа ўғли Маъдихон домла эди. Маъдихон домла XX аср бошларида ўлкамизда энг таниқли, забардаст уламоларидан бўлган, бир муддат Ўш шаҳар қозиси бўлиб хизмат қилган. Неъматуллоҳхўжа ўғли Маъдихон 1880 йилларда Ўшнинг Хўжалар гузари даҳасида, ҳозирги эски автовокзал рўпарасидаги собиқ автомобилларга ёқилғи қуйиш шаҳобчаси Batafsil o`qing »

“ШИЛДИР-ШИЛДИР СУВ ОҚАДИ ЎШ ТОҒИДАН…”

Зуҳриддин Исомиддинов Ўтган асрнинг йигирманчи йилларида, яъни бундан юз йиллар аввал “ғолиб пролетариат”нинг жангари мафкурачилари “табиатга қарши курашиб, уни енгамиз!” деган бир шиорни ўртага ташлашган эди. Табиатга қарши кураш – муқаддас иш, партиянинг буйруғи деб саналган. Катта-катта ўрмонларни кесиб ташлаш, ботқоқликларни қуритиш, чўл ва тўқайларни ҳайдаб экинзорга айлантириш, лозим бўлса-бўлмаса каналлар қазиб сув чиқариш каби Batafsil o`qing »

ТАХТИ СУЛАЙМОН

Зуҳриддин Исомиддинов     Ўш шаҳри ҳозир Сулаймон тоғини ўраб туради. Аммо даставвал – уч минг йилнинг нарисида тоғ асосан Ўш шаҳрининг шарқи-жанубий томонида қад кериб турган. Ўш шаҳрининг қалъа деворлари, жанубда Сулаймон тоғига туташган ҳолда, ҳозирги Жўпас (Жўйи паст) атрофидаги маҳаллалар. Шаҳиддепа яқинидаги жойларни ўз ичига олган, дейиш мумкин. Оқбура дарёсининг шарқий қирғоғи ҳам Batafsil o`qing »

Ў Ш   П И Р И М

Зуҳриддин Исомиддинов Асрлар давомида Ўш шаҳри Фарғона водийси ва Жанубий Қирғизистонда яшовчи аҳоли томонидан шунчаки Ўш деб эмас, балки “Ўш пирим” деб эъзозлаб келинган. Ҳар йили теварак-атрофдан тумонат одам ихлос билан Ўш пиримга зиёратга келган. Ўш ана шундай азиз, табаррук шаҳар. Шаҳар номи Ўш эди-ку, “Ўшпирим” нима дегани? Буни аниқлашга уриниб кўрайлик. Чунки дунёда бирон Batafsil o`qing »