Архивлар: January 2023

ЎШНИ БОШҚА ШАҲАРЛАР БИЛАН БОҒЛОВЧИ ЙЎЛЛАР 27- СУҲБАТ

    Йўл тарихи одамзот тарихидан ҳам қадимий. Чунки йўл кишилик жамияти юзага келишидан аввал ҳам мавжуд бўлган. Ўрмонларда, чўл ва бошқа жойларда яшайдиган ҳайвонлар ўзи учун қулай тарзда йўл танлайди, йўл солади, ҳатто чумолиларнинг ҳам ўз сўқмоғи-йўли бор. Одамлар ўзи яшаган ўнгур, ғор ва ертўлалардан чиқиб бирон ёққа бормоқчи бўлса, йўл билан кетган. Бинобарин, Batafsil o`qing »

  ҲАЙКАЛЛАР ЗАМОНИ 26- СУҲБАТ

Ҳайкал ва ёдгорликлар ҳам, моҳиятан, зиёрат объектидир. Гарчи ўтмишда Марказий Осиёда, жумладан, Ўшда ҳам зиёратгоҳлар кўп бўлса-да, ҳайкал тиклаш анъанаси йўқ эди. Совет ҳокимияти йилларига келибгина бу шаҳарда ҳам, собиқ Иттифоқнинг бошқа кўп жойларида бўлгани каби, сиёсий арбоблар – Ленин, Сталин, Киров ва бошқаларнинг ҳайкаллари тикланган. Бора-бора ҳайкал ўрнатиш шу қадар авж олдики, ҳар бир Batafsil o`qing »

КУЧИМИЗ БИРЛИКДА, АҲИЛЛИКДА

     Ёруғ дунёда умргузаронлик қилиб, жамият қўйнида яшар эканмиз, ҳаёт ўзимизга муносиб, садоқатли, вафодор дўст топишни тақозо этади. Умримиз қанчалик роҳат-фароғатда ўтмасин, ҳеч кимса ҳаётини дўстсиз, биродарсиз тасаввур этмаса керак. Аммо ҳар биримизда бир ўй чарх уради: садоқатли, вафодор, яхши-ёмон кунларимда суянчиқ бўладиган, ҳасад ва хиёнат қилмайдиган дўст топа оламанми?  Кишини бир умр шу муаммо Batafsil o`qing »

ДЎСТЛИК, ИНОҚЛИК БАРИБИР ҒАЛАБА ҚОЗОНАДИ 25-СУҲБАТ

Физикага оид бир ҳодиса ёдга тушади: олимлар тажриба учун бир хил ўлчамдаги икки металл – олтин ва мис парчасини исканжа (тиск) билан қисиб, шу ҳолда қолдиришибди. Орадан беш йил ўтгач, қарашса, улар бир-бирига ёпишиб, бирикиб кетган экан, ажратиб бўлмабди. Химиявий таҳлил қилиб кўришса, шу беш йил мобайнида олтин атомлари ва молекулалари мис парчаси ичига ярим Batafsil o`qing »

МАСЖИД-МАДРАСАЛАР,МАКТАБ ВА БОШҚА БИЛИМГОҲЛАР 24-СУҲБАТ

Ўтган асрнинг ўттизинчи йиллари охирида Ўшда масжидларнинг деярли барчаси ёпиб ташланган, намоз ўқишга журъат қилганлар таъқиб этилган, илмли зотларнинг кўпи қамалиб, қолганлари ҳам азбаройи тирикчилик важидан, боғбонлик, дурадгорлик сингари бошқа касб-корларнинг этагини тутишга мажбур бўлган. Фақат 1943 йилга келиб, II Жаҳон урушининг энг оғир паллаларида, чўкаётган одам чўпга бўлса ҳам ёпишганидай, одамлар қалбидаги нафрат ўтини Batafsil o`qing »

ПАЙFОМЛАР  ТАРИХНИНГ  САРВАРАFИДИР

Азиз ватандошлар!   Ушбу ёзганларимиз 2001 йил бошида Тошкентда чоп этиладиган “Ҳуррият” газетасининг 4-январь сонида босилиб чиққан эди. Ўшанга ҳам, мана, шу кунларда йигирма икки йил бўпти. Бироқ унда ўртага қўйилган масала ҳали-ҳамон кун тартибидан тушмай келяпти. Яъники, ҳар йилнинг охирида бир тоифа ўта мутаассиб диндошларимиз Янги йил байрамини нишонлаш тугул, ҳатто ана шу сўзнинг Batafsil o`qing »