Гарчи Ўш шаҳри хусусида IX асрдан бери турли манбаларда у ёки бу муносабат билан битилган қайдлар учраса-да, бу қадим шаҳар тарихини махсус ўрганишга фақат ХХ асрга келибгина киришилди. Унга қадар ёзилган ягона манба – XIX асрга тааллуқли бўлган “Ўш – хайрул билод” рисоласи эса юқорида кўрсатилганидек, илмийликдан узоқ, хурофот билан тўлиб тошган. Ўш ва Ўш Batafsil o`qing
Архивлар: October 2022
ОҚБУРА ДАРЁСИНИНГ ОППОҚ МАВЖЛАРИ 18-суҳбат
Ҳар қандай йирик шаҳар катта бир дарё оқиб ўтадиган ерда бино бўлади. Ўшни обиҳаёт билан таъминлаб келадиган дарё Оқбурадир. Айрим энциклопедия ва бошқа маълумотномаларда унинг Оқбўйра деб ҳам аталиши келтирилган.
“БУРАТОҒ” ва “СУЛАЙМОНТОҒ” 17-СУҲБАТ
Ана энди тоғнинг “Бобурнома”да келтирилган номи ҳақида тўхталайлик. Ўш шаҳрини олам аро машҳур қилиб турган, “Бобурнома”нинг 1948 йилда ва ундан кейинги барча нашрларида “Барокўҳ” деб дарж этилган тоғ номининг маъноси нима бўлса экан? Тожик тилида “кўҳ” – тоғ эканини ёдга олсак, тоғнинг ўзбекча номи “Баро+тоғ” бўлганини англаймиз. Хўш, “баро”нинг ўзи нима?
БОБУР ВА ЎШ 14-СУҲБАТ
Тоғнинг аввалги номи Буракўҳ бўлгани Бобурнинг “Бобурнома” асари орқали маълум. Заҳириддин Муҳаммад Бобур Ўш шаҳри, жумладан, ушбу тоғ ҳақида бундай деб ёзган эди: “Яна бир Ўш қасабасидур. Андижоннинг шарқи-жанубий тарафидур, шарққа мойил, Андижондин тўрт йиғоч йўлдур. Ҳавоси хўб ва оқар суйи фаровондур. Баҳори бисёр яхши бўлур. Ўшнинг фазилатида хели аҳодис ворид бўлубтур. Қўрғонининг шарқи-жанубий жонибида Batafsil o`qing