Ана энди Жанубий Қирғизистон ва бу ердаги аҳолининг турмуш тарзи, тарихи, тарихий-маданий ёдгорликлари, маданияти ва адабиёти, моддий ва маънавий турмуш тарзи билан танишишга киришамиз. Юксак Тиёншон тоғ тизмаларининг Олатов деб аталадиган бўлаги Қирғизистон мамлакатини икки – Шимолий ва Жанубий қисмларга ажратиб туради. Ўтмишда бундай юксак довонлардан ошиб ўтиб ўзаро борди-келди қилиш қийин бўлгани туфайли Шимол Batafsil o`qing
Tag Archives: ОНА ЮРТИМ
ШИМОЛДАГИ ШАМЧИРОҚЛАР (8-СУҲБАТ)
Шу ўринда Шимолий Қирғизистон заминидан етишиб чиққан, шу эл, шу улуснинг равнақига қўлидан келганча хизмат қилиб, нафақат маҳаллий миқёсда, балки бутун Ўрта Осиё, ҳатто ундан ташқарида ҳам эътироф этилган айрим шахсларнинг номини тилга олиб ўтишга тўғри келади.
ТОШРАБОТ (7-СУҲБАТ)
Тошработ карвонсаройи ҳозирги Отбоши тумани марказидан 80 км нарида, Қорақўйин деб аталадиган тоғ дарёси бўйида бунёд этилган. У савдогарлар ва сайёҳларнинг қўнимгоҳи бўлиб, Еттисувдан Қашқар томонга боришдаги қадимий савдо йўли узра қад кўтарган. Тошработ ўша даврда тошдан бино қилинган энг йирик иншоотдир.
ҲАҚҚА, ҲАҚИҚАТГА ИНТИЛГАН ШОИР
2022 йилнинг 28-май куни Жалолобод вилояти, Бозорқўрғон шаҳридаги Алишер Навоий номли 4-умумтаълим ўрта мактабида Кўнгил мулкининг куйчиси” номи билан шоир Абдулҳақ Абдумаликовнинг “ижодий кечаси бўлиб ўтди. Кечада, Қирғизистонинг жанубидаги ўзбекзабон шоир, ёзувчи, олимлар, ўқитувчи ва ўқувчилар иштирок этди. Кечани ташкил этишда Бозорқўрғон тумани маданий маърифий маркази жонбозлик кўрсатдилар. Айниқса Бозорқўрғон туман маданий марказ бошлиғи ўринбосари Batafsil o`qing
ШИМОЛ МАНЗАРАЛАРИ. БОЛОСОҒУН (6- СУҲБАТ)
Ҳикоямизни Шимолий Қирғизистон ҳудудидан бошлаган эдик. Бу минтақа мангу қор-музли баланд тоғлари, юзлаб тоғ кўллари, ям-яшил арчазорлар, салқин яйловлари, оромбахш ва осуда ҳавоси билан кишини ўзига ром этади. Шу табиат қўйнида Марказий Осиёнинг бошқа ҳеч қаерида учрамайдиган йирик гавдали ва келишган отлар етиштирилади, бошқа минтақалардан бу ерга келиб, уларни насли учун сотиб олиб, маҳаллий отлар Batafsil o`qing
«ОНА ЮРТИМ — ҚИРҒИЗИСТОН, ЎШ…» китобидан лавҳалар (1- суҳбат)
1- суҳбат. М У Қ А Д Д И М А Азиз дўстлар! Зуҳриддин Исомиддиновнинг “Она юртим – Қирғизистон, Ўш…” китоби 2019 йилда чоп этилган эди. Бу китоб ҳозирда тарқалиб тугаган. Сиз азизларнинг она юртимиз тарихи ва унда яшаб ўтган улуғ шахслар ҳаётномасига қизиқишингизни эътиборга олиб, бу китобнинг электрон шамойилини сайтимиз саҳифаларига қўйиб боришни Batafsil o`qing