ПУБЛИКАЦИЯЛАР

МУЛЛА АБДУКАРИМ ОХУН

           Аждодларимиз жаҳолатга берилмагани, кимнидир ғийбат қилиб, олтиндан қиммат вақтини зое қилмагани, идрокини, қудратини илмга сарфлагани, билимини бойитгани учун етук олим, маърифатпарвар, буюк шахслар бўлган. Табиийки, илм бор жойда маърифат пайдо бўлади, маърифат қанча кучайса, жаҳолат чекинади. Ўша даврларда ҳам турли дин ниқобидан чиққан тоифалар билан боғлиқ муаммолар бўлгани сир эмас. Batafsil o`qing »

ТАХТИ СУЛАЙМОН

Зуҳриддин Исомиддинов     Ўш шаҳри ҳозир Сулаймон тоғини ўраб туради. Аммо даставвал – уч минг йилнинг нарисида тоғ асосан Ўш шаҳрининг шарқи-жанубий томонида қад кериб турган. Ўш шаҳрининг қалъа деворлари, жанубда Сулаймон тоғига туташган ҳолда, ҳозирги Жўпас (Жўйи паст) атрофидаги маҳаллалар. Шаҳиддепа яқинидаги жойларни ўз ичига олган, дейиш мумкин. Оқбура дарёсининг шарқий қирғоғи ҳам Batafsil o`qing »

САҲНАГА БАХШИДА УМР

Қирғизистон халқ артисти, таниқли театр актёри ва режиссёри Неъматжон Неъматов жиддий қиёфаси, бақувват, илдам қадам ташлаши, самимий сўрашиши ва дадил сўзлашуви билан хотирамда қолган. Бу инсондаги суҳбатдошга ҳурмат, ёшидан, касб-коридан қатъи назар, санъат ихлосмандларига эътиборни туйганман. [robo-gallery id=»2472″] Ҳар бир янги премьера ва қўшиқлари чиққанида бизга етказишга шошиларди. Илм аҳлини жуда қадрлар эди. Камина у Batafsil o`qing »

ҲАМИША НАВҚИРОН МУСАВВИР ШУҲРАТ АБДУРАШИДОВ

Илм билан ижод инсон фаолиятининг шундай улкан соҳаларики, уларнинг ҳар бирига бутун-бутун умрлар ҳам етмайди. Шунга қарамай, ҳам олим, ҳам ижодкор бўлишга интиладиган одамлар учрайди. Агар кишида бундай зўр мақсадга мувофиқ имкониятлар бўлса, нур устига нур. Мабодо бу улкан юкни кўтаришга қодир истеъдод бўлмаса ёки сабот-матонат етишмай қолса ҳам, киши худди икки қайиқнинг бошини тутгандек Batafsil o`qing »

ЎШЛИК ДОРБОЗЛАР СУЛОЛАСИ

Ўзбекларда дорбозлик қадим тарихга эга. Баъзи манбаларда Амир Темур саройида дор ўйинлари кўрсатилгани айтилади. Дорбозлар 25-30 метр баландлиқдаги устунларга тортиладиган арқон устида лангарчўп билан боғладиган ўйинларни: югуриш, сакраш, оёқларга пичоқ ёки патнис боғлаб, шунингдек, кўзни боғлаб, бошга халта ёки қозон кийиб юриш, якка ва қўш чиғириқда ўйнаш каби турли-туман машқларни бажарган. Ўшлик Султонназар дорбоз – Batafsil o`qing »

“КОМИЛА ҚИЗ…”

Саёҳатда бўлсангиз, ё нотаниш одамлар даврасига тушсангиз, ажойиб ҳангомаларни, ғалати саргузаштларни эшитасиз. Айримлари ярим соат ўтгач эсдан чиқиб кетади, баъзилари эса бир умр ёдда қолиб, кўнгил бисотингизга айланади, уни бошқаларга ҳам айтиб, ёронларни ўзингизга ҳамдил қилгингиз келади. Зеро, яхши гап, яхши хотира ҳам омонат – ўзгаларга етказгач, қарзини узиб қутулган одамдай енгил тортасиз. Мен ҳам Batafsil o`qing »