БОШ САҲИФА

САНЪАТ – САОДАТИМДИР!

Алишер Навоий институти” сайтининг азиз мухлислари!  Биласиз, юртимиз ўзбек маданиятининг бешикларидан саналади. Бу ер жуда кўп улуғ санъаткорларнинг ватани бўлган, улар шу қутлуғ заминдан катта санъат йўлига тушишган. Шу боис ҳам, деярли ҳар ҳафта адабиёт ва санъат намояндалари ҳақида сизларга ҳикоя қиляпмиз. Бугундан бошлаб буюк шоир номи билан аталган “Алишер Навоий институти” сайтида “Санъат – Batafsil o`qing »

Ўзбек радиоси тарихида «НАЗИРХОН КАМОЛОВ»

Ўзбек радиоси тарихида биринчи диктор. Тошкент радиоэшиттириш станциясида «ТОШКЕНТДАН ГАПИРАМИЗ» ахборот дастурини биринчи эфирга олиб чиққан диктор. УМР ЙЎЛИ Назирхон Камолов 1899 йил Ўшда,  Бобур номли Ўш ўзбек мусиқали драма театрининг ҳозирги ўрнидаги маҳаллада туғилган. Назирхон Камолов илмга чанқоқ, адабиёт ва санъат ихлосманди бўлиб, унинг бу қизиқиши келажакда катта ишларни амалга оширишга туртки бўлган. 1918 Batafsil o`qing »

“ЭСКИ” ШЕЪРНИНГ ЯНГИ МАЪНОСИ

Ғафур Ғуломнинг машҳур шеърлари кўп. Аммо “Сен етим эмассан” улар ичида ҳам алоҳида ўринга эга. Бу шеър ҳақида ёзилган мақолаларнинг ўзини тўпласангиз, бир катта китоб бўлади. Аммо Абдулла Қаҳҳор, яхши асар баайни қази – чайнаганинг сари мазаси чиқаверади деганидай, ҳар сафар шу шеърни ўқисам, унинг янги-янги фазилатларини топгандек бўлавераман. Биз “Сен етим эмассан”ни бармоқ вазнида Batafsil o`qing »

ОҲАНГЛАР ОҒУШИДА ЎТГАН УМРНИНГ ФАЙЗИ

    Ўзбек мусиқа санъати ривожига катта ҳисса қўшган таниқли композитор, моҳир созанда, устоз мураббий Лутфуллохон Хўжаевнинг номи, унинг басталаган мукаммал ва серкўлам мусиқий асарлари нафақат Ўзбекистонда, балки Ўрта Осиё давлатларида ҳам кенг танилган. Композитор мусиқий асарлари, улардаги мазмун моҳият, анъана ва замон руҳиятининг акс этганлиги, инсоният камолоти учун зарур бўлган омилларни ўзида мужассам этганлиги Batafsil o`qing »

ЎЗГАННИНГ ҲАССОС БИР ФАРЗАНДИ

Абдуллоҳ Юсуф (Юсуфжонов) 1993 йил Ўзганда туғилган. 2010 йил шу ердаги Бобур номидаги 3-ўрта мактабни тамомлаган. 2013 йил илк шеърий тўплами – «Денгиздан томчи» нашрдан чиққан. 2015 йилда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассалламга гўзал мақтовлар битилган «Икки жаҳон қуёши» номли китобга ва Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг ёрқин хотирасига бағишланган «Ҳазрат» номли китобга, шунингдек Ўш Batafsil o`qing »

НОБЕЛЬ МУКОФОТИГА НОМЗОД РАҲИМ КАРИМ

Раҳим Карим (Каримов) – шоир, ёзувчи, публицист, таржимон. 1960 йили Ўш шаҳрининг Кўнчилик маҳалласида (Ўш кўчаси) туғилган. Москвадаги М. Горкий номли адабиёт институтини битирган (1986). Қирғизистон Миллий Ёзувчилар уюшмаси ҳамда Журналистлар уюшмаси аъзоси. Халқаро русийзабон ёзувчилар федерациясининг Қирғизистондаги вакили, Евроосиё халқлари ассамблеяси (Россия Федерацияси) адабий кенгаши ҳамраиси. Россия Ёзувчилар уюшмаси аъзоси. “Олтин курси” халқаро танлови Batafsil o`qing »