БОШ САҲИФА

ЎШЛИК УЛАМОЛАР

ҚУТБИДДИН МАХСУМ “Ўшлик уламолар” рукнидаги туркум суҳбатларнинг навбатдаги сонида диний-маърифий фаолияти билан халқимизнинг эътиборини қозонган Қутбиддин махдум домланинг ибратли ҳаёт йўллари билан танишамиз. Ўшда Қуръони каримни тўла ҳифз қилиб, мураттаб қори даражасига етишган соҳиби илм устозлардан бири Қутбиддин махдумдир. Салоҳиддин баззоз ўғли Қутбиддин Махсум 1907 йилда Ўш шаҳрининг Шаҳидтепа маҳалласида ( «Ғайрат» номли артель ўрнида) Batafsil o`qing »

ТЎҒРИ СЎЗНИНГ ЛАЗЗАТИ

Устоз Иброҳим Ҳаққулов портретига айрим чизгилар Устоз Иброҳим Ҳаққулов ҳақида қанча ёзсак, гапирсак ҳам тўла тўкис бу шахснинг мавжуд барча қирраларини очиб беролмаймиз. Шу боис, устознинг юрагимизга энг яқин бўлган айрим жиҳатларини айта оламиз холос. 2003 йилнинг баҳори. Илк бор марҳум устозимиз Тўра Мирзо тавсияси билан Иброҳим Ҳаққулов деган машҳур бир олимнинг эшигини секин очдим. Batafsil o`qing »

КУЗ. ҚИШ. БАҲОР. ЁЗ ВА ЯНА КУЗ.

  Япроқлар тўкилар мисли хотира…. (Аъзам Раҳим) ….Куз. Сиз кузакнинг шивирини эшитганмисиз? Тўкилаётган ҳар бир япроқнинг оҳлари ю, оёғингиз остига йиғлаб тушаётган хотираларни ҳис қилганмисиз? Шамолнинг овозини чи, келинчакнинг сочларини тортқилаб қочаётган болакайдек бебош ўйинини томоша қилганмисиз? Бошингиз узра қуюндек сузиб юрган булутларга узоқ тикилганмисиз? Агар шуларнинг барчаси сизга таниш булса, демакки сиз хам шоирсиз: Batafsil o`qing »

КИРОЙИ АЛЛОМА – ИЗЗАТ СУЛТОН / (ўттиз йилдан ўттиз лавҳа)

Зуҳриддин  ИСОМИДДИНОВ      Мен Иззат Султон домлани илк бор 1972 йил ёз бошида кўрганман (биз у пайтда биринчи курсни тамомлаётган талаба эдик). Ўзбекнинг уч улуғ бахшиси – Фозил Йўлдош, Ислом ота, Пўлкан шоир, нинг юз йиллиги Республика билим уйида катта тантана қилиб ўтказилмоқда эди. Домла мажлис бошланишидан аввалроқ бу даргоҳнинг ичида бир ўзи у Batafsil o`qing »

ЎШЛИК УЛАМОЛАР

Юртимиздан етишиб чиққан алломалар илм-фаннинг тараққиёти йўлида беқиёс хизматлар қилишган. Бу тарихий, илмий, маданий жараёнларга Ўш олимлари ҳам катта ҳисса қўшганлар. Ўш замини ҳаётидаги маънавий-маданий юксалиш даврида бир қанча муҳаддислар, шариат уламолари, муаррихлар, хаттотлар, шоирлар, табиблар хизматларини алоҳида қайд этишимиз мумкин. XIX-аср охирларига келиб,Қўқон хонлиги даврида Ўш маърифат ва маданият барқ уриб ривожланган шаҳарлардан бирига Batafsil o`qing »

АДИБЛАРИМИЗ АСАРЛАРИНИНГ АЛЬМАНАХИ НАШР ЭТИЛАДИГАН БЎЛДИ

Бундан олти-етти асрлар аввал бугунги Қирғизистон ҳудудининг катта қисми Мўғулистон таркибига кирган. Аммо бу сўз англатган маъно ҳозирги Монголияга бевосита боғлиқ эмас. Биргина алоқадорлиги – Чинггизхон империяси парчалангач, Ўрта Осиёнинг шарқ томонидаги ҳудуди унинг иккинчи ўғли Чиғатойга улус қилиб берилгани, холос. Юртнинг ўзи мўғул истилосидан сўнг мўғуллашиб қолмаган. Амир Темур замонидаги Мўғулистон ҳокимининг исми Қамариддин Batafsil o`qing »

Яндекс.Метрика