Кўплаб мамлакатларда шу давлатни ташкил қилувчи асосий миллатдан ташқари бошқа миллий озчиликлар ҳам истиқомат қилади. Бу давлатларнинг миллий озчиликлари асли моҳиятига кўра мана шу жамиятнинг тарихий ажралмас қисми ҳисобланади ва меҳнатлари билан, ўзига хос маданияти билан мана шу жамият, мана шу давлат тараққиётига ҳисса қўшадилар. Шу сабабли ҳам миллий озчиликлар ҳуқуқларини таъминлаш ҳар қандай жамият фуқаровий якдиллигининг асоси ҳисобаланади.
БМТ Бош Ассамблеяси томонидан миллий ёки этник, диний ва лисоний озчиликларга тегишли шахслар ҳуқуқлари борасидаги Декларация қабул қилиниши ортидан бу масала халқаро даражага кўтарилди.




