ОДАМЛАР

РАҲИМЖОН АЛИ(Раҳимжон Алижон ўғли)..♫

 1993 йил 25 январда Ўш вилояти, Қорасув туманидаги Қизилмеҳнат қишлоғида туғилган. 2004 йилда илк шеъри «Ўш садоси» газетасида чоп этилган; 2010 йилда ўрта мактабни тамомлаган; 2008-2010 йиллар «Ахборот» газетасида мухбир бўлиб ишлаган; 2013-2017 йиллар Қирғиз-ўзбек университети инглиз ва немис тили йўналиши бакалавриатини тамомлаган; 2012-2018 йиллар «Ўш садоси» рўзномаси, «Ынтымак» ТВда мухбир ва диктор бўлиб Batafsil o`qing »

ЎШ ТЕАТРИ ВА ШУ БАҲОНА…

Ўшда Заҳириддин Муҳаммад Бобур номида театр бор. Ўзбек мусиқали академик драма театри. Марказий Осиёда Ўзбекистон миллий театридан сал кейин очилган, холос. Тарихи ҳам қарийб юз ўн йил аввалдан бошланади: 1914 йилда ўшлик зиёлилар саҳна труппаси тузишган, 1918 йилдан у профессионал театрга айланган. Ўшда ўз уйида биринчи оммавий кутубхона очган маърифатпарвар Абдуқодир Тулуъ домла бу театрда Batafsil o`qing »

Равшан Гапиров. Муҳаббатга интилган шоир ♫

Тақдир тақозоси билан бугунги меҳмонимиз асосан рус тилида ижод қилади.

Матлубахон Мусабоева: Йиғлай олмай йиғлаган шоира (♫)

Қирғизистон маориф ҳамда маданияти аълочиси, Қирғизистон Миллий ёзувчилар уюшмаси ва Қирғизистон журналистлар уюшмаси аъзоси, шоира Матлубахон Мусабоева 1957 йил Ўзганда таваллуд топган. 1974 йили шаҳардаги «Октябрь 50 йиллиги» (ҳозирги Амир Темур номли) ўрта мактабини тамомлаб, Ленинобод (Ҳўжанд) шаҳридаги Педагогика институтининг тарих-филология факультетига ўқишга кириб, 1978 йилда ўзбек филологияси бўлимини тамомлаган.  Ўша йилдан ўзи ўқиган Batafsil o`qing »

Ойдин Соипова: Сокин дарёларга айланиб қолгач (♫)

Бугунги меҳмонимиз – ўзини дарёга ўхшатган шоира Ойдин Соипованинг ижодига ошно бўлинг. Ойдин  Соипова 1973 йил 7 сентябрда Ўш вилояти, Қорасув туманининг Наримон қишлоғида зиёлилар оиласида таваллуд топган. Отаси шифокор, онаси ҳисобчи бўлиб ишлаган. Оилада тўрт фарзанднинг тўнғичи. 2009 йилда Қирғизистон Республикаси матбуот тарихида ўзбек тилида илк нашр қилинган «Ойдин» адабий-маърифий, ижтимоий журнали асосчиси ва Batafsil o`qing »

ТУРСУНОЙ КИМ ЭДИ?

  Шундай одамлар борки, улар сиз ҳеч кимдан эшитмаган, ғаройиб топилма каби қадрли бўлган гапларни сўзлаб беришади. Афсуски, улар айтган нарсаларнинг кўпи ёзиб олинмайди, бир-икки одам эшитади-ю, шу билан унутилиб кетиши ҳам мумкин. Кекса ўзбек журналисти Ҳамиджон ака Султонов бундан ўн йилча аввал бир суҳбатда менга шоир Уйғуннинг бир мувашшаҳи ҳақида гапириб берган эди. Шундоқки, Batafsil o`qing »