ОДАМЛАР

ТУРСУНБОЙ АДАШБОЕВНИНГ ИЗДОШИ..♫

Арслон Расул (Мамарасулов) 1962 йилда Ўшда туғилган. 1969 йили Ўш шаҳридаги М. Горький номли мактабга ўқишга борди. Тўққизинчи синфда ўқиб юрган пайтидаёқ «Ленин йўли» вилоят газетаси таҳририяти қошидаги «Илҳом» ижодкорлар клубига аъзо бўлди. 2000 йилда шоирнинг илк китоби «Сулаймон тоғ афсонаси», сўнг ватанпарварлик туйғусига бой «Оқбурасой қўшиғи» шеърий тўпламлари нашрдан чикқан.  СИГИРИМГА ОЛҚИШ Зўрсан, Batafsil o`qing »

ҚИРҒИЗНИНГ ЎЗБЕК ҚИЗИ..♫

Фарида Абдураимова 1972 йили Ўш вилоятида таваллуд топган. Тошкент давлат университетининг филология факультетини битирган. Ўқитувчилик фаолиятини Аравон районининг Тепақўрғон қишлоғидаги “Бўстон” ўрта мактабида бошлаган. Ўқувчилик йилларидан шеър ёза бошлаган. Илк машқлари “Оқ олтин” ва “Ўш садоси” газеталарида босилган. Усмон Темурнинг “Илҳом” адабий-бадиий газетасида, “Жилғалар садоси”, “Аравон гулдастаси” ва “Илҳом» тўпламларига шеърлари киритилган. 1990 йиллардан “Илҳом Batafsil o`qing »

КУНГИЛНИ КАШФ ЭТГАН ШОИРА..♫

Умида Аҳмад 1983 йилнинг 9 август куни Ўш шаҳрида туғилган. Ўш шаҳридаги М.Горький номли 8 – гимназия мактабида таълим олган. Шоиранинг бир қатор шеърлари қўшиққа айланиб, ўз мухлисларига эга бўлган. Шоиранинг 2020 йилда Барно Исоқова билан биргаликда «Кундошнома» китоби чоп этилган. 2013 йилдан буён Қирғизистондаги ўзбекзабон ижодкорларнинг «ИЛҲОМ» клуби аъзоси.           Batafsil o`qing »

Ватанни шеърий мисраларда мадҳ этган журналист..♫

 Акромжон Бобоев 1968 йил Ўшда туғилган.  Ўш давлат университетининг тарих-юридика куллиётини битирган. Журналистлик касбига ёшлигидан қизиққан. Мактабда ўқувчилик пайтлариданоқ «Ленин йўли » рўзномасида ўз хабар ва мақолалари  билан қатнаша бошлаган. 1987-1989 йиллари ҳарбий хизматни ўтаган. 1989-1992 йилгача «Ленин йўли» рўзномасида муссаҳҳиҳ, техник муҳаррир, «Ўш садоси» рўзномасида мухбир, катта мухбир, 2011 йилнинг январидан бошлаб масъул Batafsil o`qing »

ЗУЛЛИСОНАЙН ШОИР..♫

 Муҳаммадамин Ҳожакбаров 2001-йилнинг 10-августида Ўш шаҳрида зиёлилар оиласида дунёга келган. Шаҳардаги В.И. Ленин номидаги №10-ўрта мактабда таҳсил олиб, уни олий баҳоларга тамомлаган. Ижодини мактаб пайтидаёқ бошлаган. Ёзган шеърий машқлари дастлаб вилоят, сўнг республика рўзномаларида чоп этила бошлаган. Илк шеъри 2013-йили «Ўш садоси» вилоят рўзномасида чоп этилган. Мактабда аъло баҳоларга ўқиб, кўплаган танлов ва олимпиадаларда Batafsil o`qing »

РАҲМОН ҚУЛИ♫

 Абдураҳмон Арслонов 1964 йил, 8 апрелда Ўш шаҳрида туғилган. Ўш шаҳрига ёндош Чўлпон (собиқ 22- партсъезд) номли ўрта мактабини  1981йил тамомлаб, Андижон ҳунар техника билим юртини  тамомлаган. Касби бўйича қурувчи муҳандис. Ҳозиргача қурилиш ишларида фаолият кўрсатиб келмоқда. Шеъриятга 1990 йилларда қизиқиб, шеърлари билан «Ўш садоси»(собиқ Ленин йўли), «Ўш оқшоми», Ўзбекистонда «Марказий Фарғона», «Демос таймс Batafsil o`qing »