Архивлар: Dekabr 2023

ЎЛКАМИЗНИНГ СИР-СИНОАТЛАРИ » ҚОРАТОШ ҲАҚИДА «

Қирғизистон жанубида, Ўш шаҳридан жануби-ғарбга қараб юрсангиз, (Ўш-Новқат йўли) Қоратош деган жой ва бекат бор. Унинг шундай аталишига сабаб, Ўшдан чиқиб, Новқат тумани ҳудудига кираверишда, баланд қирликлар бошланган бир жойда улкан икки қора тош ястаниб ётади. Ўлчамлари тахминан 60-70 метрлар келади. Аслида, Қирғизистон тоғли-тошли жой (ҳудудининг 75 фоизи – тоғ), шаҳарлараро ҳар бир магистрал йўлда Batafsil o`qing »

Азиз мухлисларимизни Янги 2024 йил билан самимий табриклаймиз!

Янги йил хонадонингизга файз-барака, тинчлик-ҳотиржамлик чексиз қувонч олиб келсин! Ассалому алайкум, азиз мухлислар! Мана, турли хил воқеа-ҳодисаларга, оламшумул ўзгариш ва янгиликларга бой бўлган яна бир йилимиз тарихга айланяпти. Бу йил ҳаётимизга кўплаган қувончли онларни олиб келиши билан бирга қайғули воқеа-ҳодисалардан ҳам ҳоли бўлмади. Улар ҳақида ёзар эканмиз, биз ҳам Сиз азиз мухлисларимиз билан бирга бир Batafsil o`qing »

“САНЪАТ – САОДАТИМДИР”/ ДИЛЛАРГА ОРОМ БАХШ ЭТИБ…

Орамизда ажойиб инсонлар бор. Уларни одам қиёфасидаги фаришталар деб қўямиз баъзида. Сиз шундай одамларни кўрганмисиз? Бугунги суҳбатдошим – атоқли хонанда, Қирғизистонда хизмат кўрсатган артист Дилором Соипова, назаримда, ана шундай одамлардан бири. Мен бу иборани Дилором опага нисбатан ҳеч иккиланмасдан қўллайман. Дилором Соипова – эл суйган хонанда. Масалан мен, мактабда ўқиб юрган пайтларимда Дилором опамнинг ҳамма Batafsil o`qing »

ЎШЛИК МАЪРИФАТПАРВАР МАДАМИНХЎЖА ТЎРАХЎЖАЕВ

Маълумки, ҳеч қандай давлат, ҳеч бир миллат тараққиётини маънавиятсиз тававвур қилиб бўлмайди. Маънавият асосида фан, маданият, маърифат ётади. Маориф эса бу соҳаларнинг негизини ташкил этади. Ўқитувчилари, мактаблари, олий ўқув юртлари бўлмаган юрт ҳеч қачон ривожланган эмас. Инсон зоти яратилгандан буён билимли бўлишга интилиб келади. Билимнинг асоси эса мактабдан бошланади. Ана шу соҳага умрини бағишлаган зотлардан Batafsil o`qing »

“САНЪАТ – САОДАТИМДИР”

 ТЎРАХОН МИРЗАЕВ Мақом – ўзбек мумтоз мусиқаси дурдонаси. Мақом ва унинг ижрочилиги энг қадимий санъат турларидан. Унга IХ-Х асрларда Марказий Осиё ва Шарқ мамлакатларида ижтимоий-маданий ҳаётга таъсир кўрсата олган жонбахш омил сифатида қаралган. Ўзбек мақом санъати минг йиллик тарихга эга. Юртимиздаги “Шашмақом“, “Хоразм“, “Фарғона-Тошкент“ мақомлари куйнинг ўзига хос мавқеи ва ижрочилик йўлига кўра ажралиб туради. Batafsil o`qing »

Туркий халқлар учун ардоқли сиймо

Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида Қирғиз тили ва маданияти маркази ташаббуси билан буюк ёзувчи ва жамоат арбоби Чингиз Айтматов таваллудининг 95 йиллигига бағишланган адабий кеча ташкил этилди. Кечада таъкидланганидек, буюк адиб ва жамоат арбоби Чингиз Айтматов наинки қирғиз эли, айни пайтда, бутун туркий халқлар, жумладан, ўзбек халқи учун ҳам азиз Batafsil o`qing »

Яндекс.Метрика