Daily Archives: 14/10/2022

“ОҚ УЙ”НИ БОБУР ҚУРДИРГАНМИ? 15-СУҲБАТ

Ўш шаҳри ўртасидаги Сулаймон тоғи устида қурилган “Оқ уй” ҳақида кенг омма эътиборига унчалик тушмаган бир ҳақиқатни айтиб ўтайлик. Ҳозирда Мирзо Бобур қурдирган уй деб айтилаётган, нафақат айтилаётган, балки кўпчилик назарида аксиома равишини олган бу иморатни аслида Бобур қурдирган эмас. Бу бино Бобурнинг ўзи эслатиб ўтган амакиси, Тошкент ҳокими Султон Маҳмудхон солган “ҳужра”дир. Бунинг далили Batafsil o`qing »

БОБУР ВА ЎШ 14-СУҲБАТ

Тоғнинг аввалги номи Буракўҳ бўлгани Бобурнинг “Бобурнома” асари орқали маълум. Заҳириддин Муҳаммад Бобур Ўш шаҳри, жумладан, ушбу тоғ ҳақида бундай деб ёзган эди: “Яна бир Ўш қасабасидур. Андижоннинг шарқи-жанубий тарафидур, шарққа мойил, Андижондин тўрт йиғоч йўлдур. Ҳавоси хўб ва оқар суйи фаровондур. Баҳори бисёр яхши бўлур. Ўшнинг фазилатида хели аҳодис ворид бўлубтур. Қўрғонининг шарқи-жанубий жонибида Batafsil o`qing »

ТАҲТИ СУЛАЙМОН ТОҒИДА 13-СУҲБАТ

Энди икки оғиз Сулаймон тоғининг нима учун шундай деб номлангани ҳақида тўхталсак. Маълумки, Сулаймон алайҳиссалом реал тарихий шахс, унга ҳам подшоҳлик, ҳам пайғамбарлик инъом этилган. Ҳасти Сулаймон одамларгина эмас, балки барча жонли махлуқотлар – қурт-қумурсқа, қушлар, ҳайвон ва балиқлар, инс-жинсу девлар устидан ҳам ҳукм юргизган, дейдилар. Сулаймон алайҳиссалом номида Ўшдаги тоғдан бўлак ҳам дунёнинг турли Batafsil o`qing »