(Жиброн Ҳалил Жиброннинг «АЛ МУСТАФО» асаридан) …Ал Мустафога бу гал давлатманд юзланди: Бизга Эҳсон нелигин англат. Жавоб қилди: Эҳсон қилар экансиз, тасарруфингизда бўлган мулкнинг атиги бир мисқолини берурсиз. Қачонки ўзингиздан, ўзлигингиздан улуш тортиқ қилдингиз замон сиз чиндан эҳсон қилгайсиз. Бисотингизда бўлган буюмларни тобакай эҳтиётлаб қўриқлайсиз, улар сизга эрта албат асқотарми? Зиёратга отланган муҳожир ортидан эргашган Batafsil o`qing
МУАЛЛИФЛАР
ЮРТДА ҚОЛГАНЛАРНИ УНУТМАНГ!
Азиз юртдош, қадрли миллатдош! Вақт ва замон чархпалаги айланиб сиз билан бизнинг, барчамизнинг шаънимизга тушган доғ, қалбимизга инган оғриқ, либосимизда қотган қон янглиғ сидириб ташлашга имконсиз фожеанинг учинчи санаси ҳам келиб етмоқда. Ўзбекларнинг қадимий тамаддун бешикларидан бўлган Ўш ва Жалолободда хунрезликлар авжига чиқар экан, қондошу жондошлар бошига тушган кулфат аксаримизни бефарқ қолдирмади. Билъакс, дунёнинг қай Batafsil o`qing
НАЖОТ ЙЎЛИ ҚАЙДАДИР?!
Ходимингиз қалам тебратмоқчи бўлган мавзу сўнгги пайтларда Қирғизистон, айниқса кўҳна Ўш шаҳри аҳлининг халқ ва миллат сифатида чекаётган изтироблари хусусидадир. Фавқулодда кимнингдир лафзидан: “Эй, Ўзбегим!” деган бир ҳайқириқ чиқса, атрофдаги минглаб нигоҳлар бир нуқтага, яъни лафз эгаси томон қаратилади. Аммо, “Эй, Ўзбегим!” нинг ботиний маъносини лафз эгаси нигоҳларидан топа олмагач эса ўша минглаб нигоҳ соҳиблари Batafsil o`qing
ВАТАН, МИЛЛАТ ВА ДИН
Бир донишманд айтган экан: «Ватан бир боғдир, Ватаннинг содиқ фарзандлари бу боғни ўз юрак қонлари ила суғормаклари даркордир…» Ватан боғини юрак қони ила суғормаклик мажозий маънода айтилган. Ўзини Ватан фарзанди деб ҳисобловчи одам бутун тану жони билан бу боғни яшнатиш учун хизмат қилиши керак, дейилмоқчи. Баҳорий озодликка аямажуз хуруж қилгудай бўлса, том маънодаги юрак қонини Batafsil o`qing
АДОВАТ ТИЛИ
(Қирғизистонда урфга кирган айрича муомала услубларига бир назар)
Аслида “Адоват тили” (hate speech) атамаси сўз эркинлиги чекланмаганлиги даъво қилинадиган давлатларда дунёга келган. Қирғизистон масаласида қаралса, бу ҳол, яъни ўзиникидан ўзгача нуқтаи назарга эга бўлганларни батамом яксон этишга қаратилган ва чексиз салбий энергияга лиқ тўла бу тил нафақат ОАВларида, ва балки юқори минбарларда ҳам ҳеч бир истиҳоласиз истифода қилинмоқда. Тўғри, бугунги гўёки эркин жамиятлар сўз эркинлигини олқишлайди, яъни оғзига келганини валдираш жиноят саналмайди. Аммо, айниқса халқларни ўз ортидан эргаштиришни ўзларига аъмол билганлар тил масаласида ўта эҳтиёткор бўлаверганлари маъқул (айниқса у сиёсатдан кўра кўпроқ адабиётга яқинроқ бўлса-муаллиф).
БОШҚАЛАРГА “ЛОЙ” ОТМАНГ!
(Нишонга тегса-тегмаса қўлларингиз “лой”лигича қолаверади)
-Мана сиз бутун умрингиз давомида борлиқни, одамларни, ҳайвонларни чуқур ўргандингиз. Савол қуйидагича. Қандай ҳолат одам боласини «ҳайвон»га айлантириши мумкин?
-Одам яхши бўлса фариштадан аъло, ёмон бўлса ҳайвондан ҳам беш баттар бўлиши мумкинлигини тарих жуда кўп маротаба исботлади. 2010 йилда Қирғизистон жанубида содир этилган воқеаларни эсланг, этингиз жунжикади. Мен ё қирғизни ва ёки ўзбекни айбдор демоқчи эмасман. Аслида мен учун миллат иккинчи даражали, энг аввалида одамийлик туради. Мен асли қирғиз миллатига мансубман, Қирғизистонда туғилдим, аммо Ўзбекистонда, ўзбеклар қўлида тарбия топдим, вояга етдим. Энг оғир кунларда нонларини биз билан баҳам кўрган мана шу ўзбеклар.