Архивлар: May 2022

ҲАҚҚА, ҲАҚИҚАТГА ИНТИЛГАН ШОИР

2022 йилнинг 28-май куни Жалолобод вилояти, Бозорқўрғон шаҳридаги Алишер Навоий номли 4-умумтаълим ўрта мактабида Кўнгил мулкининг куйчиси” номи билан шоир Абдулҳақ Абдумаликовнинг “ижодий кечаси бўлиб ўтди. Кечада, Қирғизистонинг жанубидаги ўзбекзабон шоир, ёзувчи, олимлар, ўқитувчи ва ўқувчилар иштирок этди. Кечани ташкил этишда Бозорқўрғон тумани маданий маърифий маркази жонбозлик кўрсатдилар. Айниқса Бозорқўрғон туман маданий марказ бошлиғи ўринбосари Batafsil o`qing »

ШИМОЛ МАНЗАРАЛАРИ. БОЛОСОҒУН (6- СУҲБАТ)

Ҳикоямизни Шимолий Қирғизистон ҳудудидан бошлаган эдик. Бу минтақа мангу қор-музли баланд тоғлари, юзлаб тоғ кўллари, ям-яшил арчазорлар, салқин яйловлари, оромбахш ва осуда ҳавоси билан кишини ўзига ром этади. Шу табиат қўйнида Марказий Осиёнинг бошқа ҳеч қаерида учрамайдиган йирик гавдали ва келишган отлар етиштирилади, бошқа минтақалардан бу ерга келиб, уларни насли учун сотиб олиб, маҳаллий отлар Batafsil o`qing »

ПОКИЗА ИШҚ ТУМОРИ(Зуҳриддин Исомиддинов)

Мендан, мактаб ўқувчиси бўлган дамларингиздан қандай тотли хотиралар қолган, деб сўрасангиз, биринчи галда, бутун мактабимиз билан пахта теримига чиқиб, ҳамма ёнма-ён эгатларга тушиб олиб, кенг пахта далаларини бутун Ўзбекистон, бутун Ўрта Осиё одамлари ёд билган “Лайло” қўшиғи садоларига тўлдириб, жон-жаҳдимиз билан бақириб ашула айтиб этак тўлдирган паллалар эсимга келади. О, у қўшиқлар! “Ҳисларимни йўлларингга маржондай Batafsil o`qing »

НАВОИЙ НАВОЛАРИДАН БАҲРА ОЛИБ…   (Адабиётшунос олим ва таржимон Зуҳриддин Исомиддиновнинг “Шавқи наво” китобига тақриз)

“Ўзбекистон мустақиллигининг сўнгги йилларида ўзбек мумтоз адабиётшунослигининг халқаро майдондаги ўрни ва миллий маданий меросини тадқиқ этиш, бадиий асарларнинг жаҳон адабиёти ривожидаги муносиб ўрнини асослашни тақозо этмоқда, – деб ёзади Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга Мурожаатномасида. – Бугун биз давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларини тубдан янгилашга қаратилган инновацион ривожланиш йўлига ўтмоқдамиз. Бу бежиз Batafsil o`qing »