ЯНГИЛИКЛАР

Чингиз Айтматовнинг адабий мероси

19 декабрь куни Тошкентдаги Марказий Осиё халқаро институтида улуғ адиб Чинггиз Айтматов таваллудининг 96 йиллиги нишонланди. “Чинггиз Айтматовнинг адабий мероси, фалсафий ва сиёсий қарашларида замонлар ва маданиятлар уйғунлиги” деб номланган ушбу анжуманда Бишкекдан келган меҳмонлар, Қирғизистоннинг Тошкентдаги элчихонаси ходимлари, ўнга яқин хорижий давлат элчихонаси вакиллари, МОХИ тадқиқотчилари, Ўзбекистонда Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Халқ дипломатияси маркази, Республика Batafsil o`qing »

“Қирғизистон ўзбек адабиёти антологияси” нашр этилди

Куни кеча, 3 декабрь куни Тошкентда, ЎзР Маданият вазирлиги ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитасининг анжуманлар залида “Қирғизистон ўзбек адабиёти атнологияси” китоби чоп этилиши муносабати билан “Ўзбекистон-Қирғизистон” дўстлик жамияти томонидан ташкил этилган адабий учрашув бўлиб ўтди. [robo-gallery id=»2861″] “Муҳаррир” нашриёти томонидан чоп этилган ушбу китоб (Тошкент – 2024, 504 бет, 500 Batafsil o`qing »

НАВРЎЗИ АЙЁМ МУБОРАК!

Азиз мухлисларимизни Наврўз байрами билан самимий табриклаймиз! Азиз мухлислар, қадрли ватандошлар, қалби тиниқ ҳамфикр миллатдошлар! “Ўзбекистон-Қирғизистон” дўстлик жамияти ва унинг нашрлари бўлган “Оқбура” ҳамда “Алишер Навоий институти” сайтлари сизларни қадимий байрамимиз, янгиланиш, покланиш рамзи бўлган айём – Наврўзи олам билан чин дилдан муборакбод этамиз. Аллоҳ хонадонларингизга тинчлик, хотиржамлик, файз-барака ва қувонч берсин! Сизларга мустаҳкам соғлик, Batafsil o`qing »

ЖАЛОЛОБОДДА НАВОИЙ ТАВАЛЛУД КУНИ НИШОНЛАНДИ

Бутун Қирғизистонда бўлганидек Жалолобод вилоятида ҳам навоийхонлик тадбирлари бўлиб ўтди. Жалолобод вилоятининг барча шаҳар ва туманларида, олий, ўрта-махсус, умумтаълим ўқув юртларида шеърият мулкининг султони, буюк мутафаккир Мир Алишер Навоий таваллудининг 583 йиллигига бағишланган байрам ва маъданий-маърифий тадбирлар, ғазалхонлик кечалари, учрашув ва давра суҳбатлари бўлиб ўтди. Давомий тарзда Жалолобод вилоятининг барча ҳудудларида жаҳон эътироф этган аллома Batafsil o`qing »

ҚИРҒИЗИСТОН-ЎЗБЕКИСТОН: МУСТАҚИЛЛИК БАЙРАМИ МУБОРАК БЎЛСИН, АЗИЗ МУХЛИСЛАР!

Икки қардош давлатнинг миллий байрамлари ҳам ёнма-ён экани чуқур рамзий маънога эга. Ҳурматли мухлислар! Қон-қардош мамлакатларимиз, минтақа ва дунё хабарларидан воқиф бўлиб, таҳлил қилишда бизга ошно бўлган барча-барчангизни икки давлат ва халқларнинг улуғ байрамлари – бирин-кетин, 31-август ва 1-сентябрда нишонланадиган Мустақиллик куни билан чин дилдан муборакбод этамиз! Икки мустақил давлат, уларнинг кўп миллатли қардош халқларининг Batafsil o`qing »

Ватанни шеърий мисраларда мадҳ этган журналист..♫

 Акромжон Бобоев 1968 йил Ўшда туғилган.  Ўш давлат университетининг тарих-юридика куллиётини битирган. Журналистлик касбига ёшлигидан қизиққан. Мактабда ўқувчилик пайтлариданоқ «Ленин йўли » рўзномасида ўз хабар ва мақолалари  билан қатнаша бошлаган. 1987-1989 йиллари ҳарбий хизматни ўтаган. 1989-1992 йилгача «Ленин йўли» рўзномасида муссаҳҳиҳ, техник муҳаррир, «Ўш садоси» рўзномасида мухбир, катта мухбир, 2011 йилнинг январидан бошлаб масъул Batafsil o`qing »