Олинган хабарларга кўра, айни пайтда Қирғизистон этник мулоҳазалардан келиб чиққан ҳолда “Қирғиз Республикасининг қийноқлар ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала турлари ҳамда жазолардан олдини олиш бўйича Миллий маркази тўғрисида” Қонунга (кейинги ўринларда “Қонун”) ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш масаласини кўриб чиқмоқда. Қонун 2012 йил 12 июлда қабул қилинган. Ушбу Қонунга мувофиқ, 2014 йилнинг бошида Batafsil o`qing
ЙЎНАЛИШЛАР
ҚИРҒИЗИСТОН: ЖАНУБИЙ ҚИРҒИЗИСТОННИНГ ЎЗБЕК ЛИДЕРИГА НИСБАТАН ЧИҚАРИЛГАН ЯНГИ ҲУКМ ХАЛҚАРО ОДИЛ СУДЛОВ СТАНДАРТЛАРИНИНГ ҚЎПОЛ РАВИШДА БУЗИЛИШИДИР
Ўш шаҳар судининг 2014 йил 23 октябрдаги ҳукми билан 2010 йил июнда Ўш ва Жалолобод областларида содир бўлган оммавий тартибсизликларни уюштирганликда айбдор деб топилган маҳаллий ўзбек аҳолиси етакчилари Қодиржон Ботиров ва Иномжон Абдурасулов умрбод озодликдан маҳрум қилинди, Кароматхон Абдуллаева эса 16 йилга озодликдан маҳрум этилди. Ушбу ҳукм сиртдан чиқарилди, чунки олдинроқ Қирғизистон ҳукумати илтимосномасига кўра Batafsil o`qing
Қирғизистон: Миллатчилик қиёфасидаги рэкетми ёки жиноят оламининг ҳуқуқ-тартибот органлари билан иттифоқими?
Қирғизистоннинг Ўш шаҳридан олинган маълумотларга кўра, жорий йилнинг 28 январида, кундузи соат тахминан 11 ларда Ўш ва Қорасув кўчалари чорраҳасида (Фрунзе номли шаҳар ўрта мактаби яқинида) асосан этник ўзбеклардан иборат маҳаллий аҳолининг уйлари яқинида автомашиналар қўйиш белгиси ўрнатилди. Бир соат ўтар-ўтмас бу ерда машиналар тўпланиб, маҳаллий аҳоли ҳеч қандай огоҳлантирилмаган ҳолда ушбу уйларнинг кўча томони Batafsil o`qing
Инсон ҳуқуқлари бўйича БМТ Кенгашининг Универсал даврий шарҳи жараёнида инсон ҳуқуқлари бўйича Қирғизистон ҳисоботи кўриб чиқилди – УДШ ишчи гуруҳи Қирғизистон ҳукуматига қатор тавсиялар келтирди
2015 йил 19 январда Швейцариянинг Женева шаҳрида инсон ҳуқуқлари бўйича БМТ Кенгашининг Универсал даврий шарҳ (УДШ) ишчи гуруҳи томонидан иккинчи марта Қирғизистондаги инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазият кўриб чиқилди. Қирғизистон бўйича дастлабки Универсал даврий шарҳ 2010 йил 3 майда бўлиб ўтган эди. УДШ доирасида Қирғизистон шарҳи учун асос бўлган ҳужжатларни ушбу веб-саҳифадан топишингиз мумкин: http://www.ohchr.org/EN/HRBodies/UPR/Pages/KGSession21.aspx Юқорида Batafsil o`qing
Қирғизистон: 2010 йилги июнь воқеаларида қамалганларга нисбатан айблов ҳукмлари Жиноят кодексидаги зарурий мудофаа чегарасини кенгайтириш ҳақида янги тузатишлар нуқтаи назаридан қайта кўриб чиқилиши лозим
2015 йил 14 январда Қирғизистон Жогорку Кенеши (Парламенти) Жиноят кодексининг “Зарурий мудофаа” номли 36-моддасига тузатишларни қабул қилди. Унга кўра, ҳаёт, соғлиқ, шахсий уй-жой ва мулкка таҳдид солувчи шахсга, шунингдек, бошқа шахсларга уй ҳайвонлари, электро-техника ва ўзини ҳимоялашнинг бошқа воситаларидан фойдаланган ҳолда зарар етказишни мажбурий ҳимоя чегарасидан чиқиш деб ҳисобламаслик таклиф қилинди. Алишер Навоий Институти Жиноят Batafsil o`qing
Қирғиз ОАВ мамлакат жанубига газ етказиб беришни тиклашда Қирғизистон “ғалаба қозонгани” ҳақида баралла жар солмоқда
Бир неча кундан бери Қирғизистондаги расмий ОАВ қирғиз ҳукумати газ масаласини қўшни Ўзбекистон, яъни, ушбу энергия ресурсини мамлакат жанубига доимий етказиб берувчиси ҳузурида тиз чўкмай ҳал қила олгани ҳақида хабар бермоқда.[1] Мақолаларда Ўзбекистон қирғиз ҳукуматидан Қамбар ота ГЭС-1 қурилишини тўхтатиш ва Қирғизистон ҳисобидан ўзбек анклави Сўхга йўлак очишни талаб қилиб, ҳеч қандай огоҳлантиришсиз Қирғизистон жанубига Batafsil o`qing




