Бу йил Қирғизистонда ўзбек адабий муҳитида ўзига хос йил бўлди. Ўзбек замонавий шеъриятимизга салмоқли ҳисса қўшган АбдулҲақ, Элмурод Юсуф, Аъзам Раҳим каби шоирларимиз 50 ёшни қарши олишди. Ҳар учаласи ҳам шеърият ривожига оздир-кўпдир ҳисса қўшган, ўз ўрни, овози ва созига эга истеъдод соҳибларидир.