ДИҚҚAТ ЭЪЛОН !!!

✨ Aлишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш маркази томонидан қўшни Қирғизистон ва Қозоғистон Республикаларида фаолият олиб бораётган она тили ва адабиёти ўқитувчилари учун ўқув семинари ташкил қилинмоқда.

📈 Семинарнинг асосий мақсади: Семинар иштирокчиларини мустақилликдан сўнг ўзбек тили, адабиёти ва уни ўқитиш соҳасидаги янгиликлар, олиб борилаётган илмий-тадқиқотлар, ўқитишнинг замонавий технологийлари билан яқиндан таништириш.

📚 Ўқув семинари ҳар ойда бир марта, масофавий (онлайн) шаклда ташкил қилиниб, унда республикамизнинг таниқли тилшунос,  адабиёцҳунос олимлари ўз маърузалари билан иштирок етади.

🕒 Семинарнинг илк сони ўтказилиш вақти: 2023 йил 16 ноябр, соат 15:00 (Тошкент вақти билан).

Яндекс.Метрика