2012 йилнинг 14 мар куни бир гуруҳ ўзбек миллатига мансуб Қирғизистон фуқаролари, асосан 2010 йилнинг июнь воқеалари юзасидан судланиб умрбод ва узоқ муддатга озодликдан махрум этилганларнинг яқинлари, Бирлашган Миллатлар Ташкилотига, Европа Иттифоқига ва Европа Ҳавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотига ариза билан мурожаат қилишди.
Ариза муаллифлари ўз мурожаатларида халқаро ташкилотлар эътиборини Ўрта Осиё мамлакатларида миллатчиликни кучайтирувчи ва миллатлараро инқирозни юзага келтирувчи муҳим далилларга қаратганлар. Биз мурожаатнинг энг муҳим тарафларини тўплаб ўқувчиларимизга ва ҳамкорларимизга тақдим этишни лозим топдик.
Мурожаат муаллифлари мамлакатнинг асосий сиёсий шахслари томонидан ўзбек миллатига мансуб Қирғизистон фуқаролари мулкларини қўлга киритиш учун ташвиқотлар бошланганидан ҳавотирларини билдирганлар.
2011 йилнинг 20-21 октябрида Қирғизистон Республикаси Президентлигига номзод бўлган Атамбаев А.Ш. Қирғизистоннинг қирғизлар билан бир қаторда бир миллион атрофидаги ўзбеклар ҳам жипс истиқомат қиладиган жанубий туманларига сайловолди ташрифини амалга оширди. Сайловолди ташрифи доирасида Қирғизистон Президентлигига номзод Алмазбек Атамбаев ўзбекларга тегишли мулкнинг қисқа вақт ичида давлат хисобига ўткзилиши шартлиги борасида гапирди. Мурожаат эгаларининг фикрича, мамлакат раҳбари бўлиши кутилаётган шахснинг бу каби чиқишлари Қирғизистон Конститутциясига зид. 12 банд, 2 қисм: “Шахсий мулк дахлсиздир. Мулкни фақат суд қарори орқалигина эгасининг номидан чиқариш мумкин”.
Ариза муаллифларининг хисоблашича, 1990 йилда ҳам, орадан 20 йил ўтиб – 2010 йилнинг июн ойида содир бўлган қирғиз ва ўзбек миллатлари ўртасидаги миллатларора низода ҳам Қирғизистон жанубида истиқомат қилувчи ўзбеклар жабр кўрган. Ўша вақтларда ўзаро битимга келиш ва Қирғизистон давлатининг воқейликка нисбатан кўз юмиши натижасида ўзбек фуқароларига, ҳам иқтисодий, ҳам руҳий томондан жиддий зарар етказилган. Хозиргу кунга қадар ҳам ўзбекларга келтирилган зарар қоплангани йўқ. Бунинг устига Қирғизистон маҳаллий ҳокимиятлари томонидан ўзбекларнинг шахсий мулкига дахл қилишдек ноқонуний ишлар амалга оширилмоқда. Мурожаат эгаларининг билдиришича Қирғизистон марказий ҳокимияти шахсий мулкка дахл қилишдек ноқонуний ҳаракатларни қоралаш ўрнига кенгайтираяпти. Ўзбек миллатига мансуб Қирғизистон фуқароларига тегишли шахсий мулклар қонунни ҳимоя қилувчи ва суд идораларининг босим ўтказиши орқали, ноқонуний йўллар билан уларинг хисобидан чиқарилаяпти.
Мурожжат эгаларининг ҳавотир билдиришича Алмазбек Атамбаев ўз чиқишларида айрим ўзбек миллатига мансуб Қирғизистон фуқароларини экстримист ва сепаратист деб атаган. Уларнинг фикрича Алмазбек Атамбаевнинг бу каби чиқишлари Қирғизистон жанубида истиқомат қилувчи миллатчилик кайфиятидаги қирғиз фуқароларини қувватлашдек гап.
Такидлаш жоизки, мурожаатнинг бир қисми Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг инсон ҳуқуқлари бўйича бош комиссари Наванетхему Пиллэйга қаратилган. Қамоқларда сақланаётган ўзбек махбусларининг қариндошлари, 2010 йилнинг июн воқеаларига алоқадорликда айбланиб узоқ муддатга озодликдан маҳрум этилганлар ишларида сохтакорлик борлигини, қамоқхоналарда сақланаётганларга нисбатан қийноқлар, зўравонликлар, ҳақоратли муносабатлар даом этаётганлигини, суд идораларига холис бўлишга чақириб қилинган бир қанча мурожаатларга қарамасдан ҳеч бир ижобий ўзгариш йўқлигини таъкидлашган.
Гап “Ўзбек ҳуқуқ ҳимоячиси Азимжон Асқаров” деб аталадиган гурухдан чиққан судланганлар ҳақида кетаяпти. 2010 йилнинг 15 июнида Қирғизистон Республикасининг Бозор-Қўрғон тумани ва Жалол-Обод вилоятида саккизта ўзбек миллатига мансуб фуқаролар қўлга олинди. Улар икки ойга яқин вақт давомида Бозор-Қўрғон туманидаги ички ишлар бўлимида сақланди.
Қариндошларнинг ўз мурожаатларида айтишларича, ушланганларни тор, тахминан 2 га 1.5 метрлик хонада сақлашган. Овқатлантиришмаган, доим калтаклашган, электр токи билан қийнашган, омбир билан тирноқларини суғиришган, ёзнинг 50 даража иссиғида сувсиз қолдиришган, бир-бирларига қарши қўйишган, ёлғон кўрсатмалар беришга мажбурлашган. Охирги терговлар тугагандан кейин ҳам жиноий ишни у суддан бу судга ошириб, бошқа-бошқа изоляторларга кўчириб, қариндошлар билан кўришишларига ҳеч бир имкон берилмаган. Тергов жараёнида судланувчилар Бозор-Қўрғон, Новқат, Сузоқ ва Тош-кўмир туманларидаги ички ишлар идораларининг изоляторларида сақланишган.
Вилоят суди ҳам, Қирғизистон олий суди ҳам (2011 йил 20 декабр) айбловни ўз кучида қолдиришган. Қачон-ки “Асқаров гурухи” нинг жиноий иши Олий судда кўрилар экан, судланувчиларнинг барчаси Бишкек (Қирғизистон пойтахни) шахридаги изоляторларда сақланишган. Олий суд чиқарган ҳукмдан кейин эса, уларни, сақланаётган изоляторларининг ўзиданоқ ҳар хил жазони ўташ қисмларига бўлиб юборишган.
Ариза муаллифлари ўз мурожаатларида халқаро ташкилотлар, жумладан БМТ, ЕХҲТ ва Европа Иттифоқидан Қирғизистонда кучайиб бораётган миллатчиликка йўл қўймасликни, ўз яқинларининг озод этилишида, оқланишида ҳамкорлик қилишни ва мамалакат жанубидаги ўзбек фуқароларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилишни сўрашган.
Ариза муаллифлари, уларнинг судланган яқинлари ва жазони ўташ муддатлари:
1. Аскарова Х. – Аскаров Азимжон – умрбод қамоқ жазоси;
2. Мирзалимова Л. – Мирзалимов Ш. – 20 йилга озодликдан маҳрум этилган;
3. Мамадалиев Т. – Мамадалиев М. – 20 йилга озодликдан маҳрум этилган;
4. Муллахунова А. – Муллахунов С. – 9 йилга озодликдан маҳрум этилган;
5. Расулова А. – Расулову Э. – умрбод қамоқ жазоси;
6. Розубаева С. – Розубаев Д. – умрбод қамоқ жазоси;
7. Абдураимов М. – Абдураимов И. – умрбод қамоқ жазоси.
Алишер Навоий Институти
2012 йил 16 март
Белгия, Бруюссел