Ҳурматли мухлислар!
Қон-қардош мамлакатларимиз, минтақа ва дунё хабарларидан воқиф бўлиб, таҳлил қилишда бизга ошно бўлган барча-барчангизни икки давлат ва халқларнинг улуғ байрамлари – бирин-кетин, 31-август ва 1-сентябрда нишонланадиган Мустақиллик куни билан чин дилдан муборакбод этамиз!
Икки мустақил давлат, уларнинг кўп миллатли қардош халқларининг дўстлиги, бирдамлиги ва бунинг орқасидан келадиган равнақи, гуллаб-яшнашига самимий тилаклар билдирамиз!
Яратган ҳамиша юртларимизга, минтақамизга ва бутун оламга ўзининг раҳматини ёғдириб, қалбларимизда тинчлик-ҳотиржамлик, ўртамиздаги ишонч ва баҳамжиҳатликни, ишларимизда ривож, дастурхонимизга баракани бардавом ва абадий қилсин!
“Ўзбекистон-Қирғизистон” дўстлик жамияти,
“Оқбура” ва “Алишер Навоий институти” сайтлари жамоаси