Қадимдан келган бир гап бор: “Ота-боболаримиз юлдузлар илмини ўрганар экан, европаликлар бармоқ билан санар эдилар”. Хозир эса буни там –терсини кўраяпмиз. Демак, ўтмишда илм-фан да олдинда бўлган эканмиз, нега орқадамиз, деган саволга жавоб топишга харакат қилдик. Бунинг учун качон илмдаги эстафетани европага буриб қўйдик экан? Деган саволга жавоб учун тарихга бир назар ташладик. Мирзо Улуғбек, Абу Райхон Берунийлар, Ибн Синолар даврини Европадаги черковлар хукм сурган давр билан солиштирдик. Черковларнинг давлатга бўлган таъсири кучайган даврда илм-фан ривожига асосий тўсиқ черковлар бўлганлиги кўпчиликка маълум. Тарих чархпалаги айланиб бизнинг ўша даврдаги диний уламоларимизнинг хам хам давлат ишларига таъсири кучайган вақтда Мирзо Улуғбек қатл қилинди, кутубхоналар ёқилди, шогирди Али Қушчи Анадолу тупроқларида жон сақлади ва у ерда фан ва мадиятнинг ривожига катта хисса қўшди. Европада илм –фан ривожига катта йўл очилди, албатта, черковларнинг давлатга таъсири озайгандан кейин. У вақтда хуқуқий масалалар хам “айбдорлик” презумциясига таянган халда хал қилинар эди.
Бу кичик тарихий солиштиришдан ўз замонамизга қайтсак.
Бир масала яна ўйлантириб қўйди. сарой маддохлари хақида кўпчилик эшитган бўлса керак. Илм одамлари орасида хам маддохлар бўлсачи, бундан ёмон фожиа бўлмаса керак. Мисол учун Қирғизистондаги 2010 йил фожиасини олсак. Бу икки қардош халқнинг қирғинининг асосий сабабчилари хали-хали бутун дунёдаги барча учун эмас, миллатлар дўстлиги байроғини баланд кўтариб юрганланинг қалбида яра ва жумбоқ бўлиб қолмоқда. Қанчадан қанча комиссиялар, қанчадан қанча хисоботлар қилинмади, лекин давлат ичида ёпиғлиқ қозон ёпиғлигича қолсин, айбдорлар фалончилар, деб Исани ўчини Мусадан олаётганлар хали хали бор.
Илм-фандаги маддохлар хақида гаплашмоқчи эдик. 2010 йил комиссиялари орасида академик Абдугани Эркебаев рахбарлик қилган комиссия хисоботи ва Халқаро комиссия хиботини солиштирсангиз осмон билан ерча фарқ кўрасиз. Масалан, А. Эркебаев рахбарлик фожианинг сабабчиси “ўзбек экстремистлари” деб талқин қилинган бўлса, Хақаро комисиия хисоботида “инсониятга қарши жиноят” сифатида талқин қилса бўлишини айтган. Халқаро комиссия рахбари К. Кулюнен Қирғистон Парламенти томонидан Қирғизистонга “нон град” деб эълон қилинди, Бу хам етмаганидек Парламент комиссияси ўзбек Миллий Маданий Маркази лидерларини “сепаратизм”да айбладилар. Киммо Кильюнен ёқиб юбирилган университет қаршисида йиғлаган бўлса вазирлик уни тамоман ёпиб ташлади. 2007 йили АҚШнинг Нью-Йорк шахрида халқаро студентлар конкурсида 52 давлат оарсида 8 ўринни эгаллаб океан ортида Қирғизистон байроғини кўкларга кўтарган талабалар Али Қушчи каби дунёнинг бошқа давлатларида ўзлари эгаллаган касбда фаолият кўрсатяптилар.
Абдугани Эркабоев ва комиисссиянинг бошқа аъзолари балки ўша вақтда “хақиқатни айта олмагандирлар”, балки Вақтли Хукумат даврида яхшигина лавозимдан воз кеча олмагандирлар. Балки Парламент тарафидан қаттиқ тайзиқлар ўтказилагндир. Вахоланки Халқаро комиссия хисоботи хам ўша вақтдаги Парламентга “Ёқмаган”.
Энди Миллий Комиссиянинг иккинчи аъзоси профессор,тарих фанлари доктор ҚМА академиклигига номзод А. Асанканов хақида гапирсак. 2020 йилда 2010 йил воқеалари юзасидан “2010 йил Қирғизистон жанубининг баъзи районларида миллатлараро низоларнинг сабаблари (июнь 2010)” номида Лондон хисоботи чоп этилди. Хисоботда 2010 йил воқеаларида “ўзбеклар томонидан сепаратизм бўлмаганлиги” очиқ-ойдин қайд этилган[1].
Орадан 10 йилдан ортиқ вақт ўтди, бу воқеанинг сабабларини ўрганиш хали хам “хақиқат осмонда, калити хаммомда” тарзида давом этяпти. Юқорида таъкидлаганимиздай Айбдорларни сўроқ қилишда ва судлашда хуқуқ органлари томонидан алмисоқдан қолган “айбдорлик” презумпциясини қўллашганини, айқса ўзбек миллати вакиллири учун, Қирғизистонда фаолият кўрсатаётган хуқуқни химоя қилувчи ташкилотларнинг хисоботларида кўришимиз мумкин.
Яқинда Қирғизтонда президенлик сайловлари бўиб ўтди ва Садир Жаббаров 28 январдан ўзининг Президентлик вазифасини ўташга киришди. Ўзининг сайловолди чиқишларида 2010 йил воқеаларида “Вақтли Хукумат ва Бакиев опонентлари айбдорлигини ва халқ кечирса Бакиев билан Акаевни ватанига қайтаришини” таъкидлаб ўтди. Албатта, оқни оққа, қорани қорага ажратишга бел боғлаган президент К. Кильюненнни хам қайтаришига ва ўзбекларнинг пешонасига қўйилган “сепаратист” деган тамғани хам олиб ташлашига иродаси етишига ишонамиз.
Лекин баъзи Аркадий Дубнов каби сиёсий шархловчилар Садир Жабборовни “популизм”да айблашмоқдалар ва “унинг популизми узоққа чўзилмайди”, деб дунёга жар солмоқдалар. Вақт олий хакамдир. Бутун Қирғизистон халқи қўллаб қувватлаган Президент Садир Жабборов хақиқатни очадими ёки хақиқатни гапирган илм ахлини қувғин қиладими… буни вақт кўрсатади.
Албатта, давлат билан илм –фан хамнафас бўлмаса… тарққиёт бўлмайди ва хақиқат юзага чиқмайди.
Узоқдаги ўзбек Али қушчи
манва:
[1] А.Асанканов д.и.н., проф., член-корр НАН КР. Причины межэтничесого конфликта в некоторых районах юга Кыргызстана (июнь 2010 г.)