ПУБЛИКАЦИЯЛАР

Таниқли ўшлик ёзувчи Абдуғани Абдуғафуров…♫

 Абдуғани Абдуғафуров 1941 йил 17 декабрда Ўш шаҳрида таваллуд топган. Ўш Давлат дорулфунунини, Москвадаги олий партия мактабини тамомлаган. Касби журналист, ўқитувчи. Россия ва Қирғизистон ёзувчилар, журналистлар уюшмасининг аъзоси. Москвадаги Ижтимоий Фанлар Академиясининг фахрийси, профессор,Қирғизистон театр арбоблари уюшмасининг аъзоси. Президент ҳузуридаги Конституцион Кенгаш аъзоси, Қирғизистонда ҳизмат кўрсатган маданият арбоби. Ўшдаги “Ленин йўли” газетасида меҳнат фаолиятини Batafsil o`qing »

ХАЛҚ ДАРДИНИ ЖОЙЛАДИМ ШЕЪРГА..♫

Муҳаммадсоли Улуғбек ўғли Исмоилов 1955 йили таваллуд топган. Ўш шаҳридаги Т.Г.Шевченко номли ўрта мактабни битирган. Тошкент давлат университетининг (ҳозирги ЎзМУ) журналистика факултетида таҳсил олган. 1979 йилдан 2016 йилгача вилоят «Ўш садоси» («Ленин йўли») ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририятида фаолият кўрсатган. Қирғизистон Республикаси маданияти аълочиси, Қирғизистон Миллий Ёзувчилар уюшмаси ва ҚР Журналистлар уюшмаси аъзоси  «Юракни тушунинг», «Дунёнинг Batafsil o`qing »

ҚИРҒИЗНИНГ ЎЗБЕК ҚИЗИ..♫

Фарида Абдураимова 1972 йили Ўш вилоятида таваллуд топган. Тошкент давлат университетининг филология факультетини битирган. Ўқитувчилик фаолиятини Аравон районининг Тепақўрғон қишлоғидаги “Бўстон” ўрта мактабида бошлаган. Ўқувчилик йилларидан шеър ёза бошлаган. Илк машқлари “Оқ олтин” ва “Ўш садоси” газеталарида босилган. Усмон Темурнинг “Илҳом” адабий-бадиий газетасида, “Жилғалар садоси”, “Аравон гулдастаси” ва “Илҳом» тўпламларига шеърлари киритилган. 1990 йиллардан “Илҳом Batafsil o`qing »

КУНГИЛНИ КАШФ ЭТГАН ШОИРА..♫

Умида Аҳмад 1983 йилнинг 9 август куни Ўш шаҳрида туғилган. Ўш шаҳридаги М.Горький номли 8 – гимназия мактабида таълим олган. Шоиранинг бир қатор шеърлари қўшиққа айланиб, ўз мухлисларига эга бўлган. Шоиранинг 2020 йилда Барно Исоқова билан биргаликда «Кундошнома» китоби чоп этилган. 2013 йилдан буён Қирғизистондаги ўзбекзабон ижодкорларнинг «ИЛҲОМ» клуби аъзоси.           Batafsil o`qing »

РАҲМОН ҚУЛИ♫

 Абдураҳмон Арслонов 1964 йил, 8 апрелда Ўш шаҳрида туғилган. Ўш шаҳрига ёндош Чўлпон (собиқ 22- партсъезд) номли ўрта мактабини  1981йил тамомлаб, Андижон ҳунар техника билим юртини  тамомлаган. Касби бўйича қурувчи муҳандис. Ҳозиргача қурилиш ишларида фаолият кўрсатиб келмоқда. Шеъриятга 1990 йилларда қизиқиб, шеърлари билан «Ўш садоси»(собиқ Ленин йўли), «Ўш оқшоми», Ўзбекистонда «Марказий Фарғона», «Демос таймс Batafsil o`qing »

“ОДИЛ АРХИВ”ДАН ҚОЛГАН ЁДГОРЛИК (30-СУҲБАТ)

       Ўшдаги гузарлар ва баъзи кўчалар ҳақида Ўшлик ижодкор ўқитувчи Одилжон Раҳимовнинг “Ўш даҳалари”, “Ўш ва Ўшликлар”, “Қатралар” номли машинкада босилган қўлёзма асарида ўтган асрнинг эллигинчи йиллари атрофидаги Ўш шаҳри манзаралари бирмунча батафсил тасвирланган. Чунки домла Ўш тарихиша, унда яшаб ўтган улуғ кишиларнинг ҳаёт йўлига беҳад қизиққан ва улар тўғрисида анча-мунча нарсалар ёзган. Batafsil o`qing »

Яндекс.Метрика