МУАЛЛИФЛАР

БОТИНИЙ МАЪНОЛАР ЖОЗИБАСИ …♫

Авлиёхон Эшон 1957 йил 15 сентябрида Лайлак туманидаги Андархам қишлоғида таваллуд топган. 1978 йилда Ленинобод давлат педагогика институтининг тарих-филология факультети ўзбек тили ва адабиёти бўлимини битирган. 1991 йили Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриётида «Шоирнинг илк китоби» рукни остида «Тунги тиловатлар» номли китоби нашр этилган. Ҳозирга қадар шоирнинг «Қайғу гули», «Кўзгу ичида», «Ботиний ёруғлик», Batafsil o`qing »

Миллатнинг маънавият ҳамшираси…♫

 Моҳларбону (Моҳидил Холтўрахон қизи) 1962 йил 11февралда Ўш шаҳрида деҳқон оиласида туғилган.Ўш шаҳридаги Ленин номли мактабда 1-8 синфгача ўқиб,сўнгра Мурод Собиров мактабида (аввалги “Октябрнинг 60 йиллиги” мактаби) 9-10 синфни тамомлади.  Ёшлигидан шеър, ҳикоялар ёза бошлади. ЎшДУнинг ўзбек тили ва адабиёти факультетини, қўшимча журналистика факультетини тамомлади. Ўш шаҳридаги мактабларда дастлаб эски ўзбек ёзуви, лотин ёзуви, Batafsil o`qing »

ЯНГИНОВҚАТЛИК…♫

Зоҳиджон Рўзалиев 1965 йилда Ўш вилояти Новқат туманининг Янгиновқат қишлоғида туғилган. Шу тумандаги Пушкин номли ўрта мактабда таълим олгач, Марғилон режа-иқтисодиёт техникумига ўқишга кириб, уни тамомлади. 1985 йили илк шеъри вилоят “Ленин йўли” (“Ўш садоси”) газетасида босилиб чиқди. Зоҳиджон Рўзалиевнинг ижод намуналари “Ўш садоси”, “Илҳом”, “Суҳбатдош” газеталари ҳамда Ўзбекистоннинг “Дўстлик байроғи”, “Ҳамроҳ” газеталари саҳифаларидан мунтазам Batafsil o`qing »

МУҲАНДИСДАН ЧИҚҚАН ИЖОДКОР

Ҳабибулло Идрисов Аравон туманидаги Лангар қишлоғида колхозчи-деҳқон оиласида туғилган. 1974 йили Тошкент Политехника институтини тугаллагандан сўнг йўлланма билан Фарғона азотли ўғитлар заводида мастер бўлиб иш бошлаган.  1976 йили Аравонга қайтиб, аввал колхозда бош муҳандис, сўнг 1979-83  йиллари комсомол, партия ташкилотларида ишлаган.Сўнг то 2012 йили пенсияга чиққунгача туманидаги турли корхона ва муассасаларда рахбар бўлиб ишлади. Batafsil o`qing »

Таниқли ўшлик ёзувчи Абдуғани Абдуғафуров…♫

 Абдуғани Абдуғафуров 1941 йил 17 декабрда Ўш шаҳрида таваллуд топган. Ўш Давлат дорулфунунини, Москвадаги олий партия мактабини тамомлаган. Касби журналист, ўқитувчи. Россия ва Қирғизистон ёзувчилар, журналистлар уюшмасининг аъзоси. Москвадаги Ижтимоий Фанлар Академиясининг фахрийси, профессор,Қирғизистон театр арбоблари уюшмасининг аъзоси. Президент ҳузуридаги Конституцион Кенгаш аъзоси, Қирғизистонда ҳизмат кўрсатган маданият арбоби. Ўшдаги “Ленин йўли” газетасида меҳнат фаолиятини Batafsil o`qing »

ХАЛҚ ДАРДИНИ ЖОЙЛАДИМ ШЕЪРГА..♫

Муҳаммадсоли Улуғбек ўғли Исмоилов 1955 йили таваллуд топган. Ўш шаҳридаги Т.Г.Шевченко номли ўрта мактабни битирган. Тошкент давлат университетининг (ҳозирги ЎзМУ) журналистика факултетида таҳсил олган. 1979 йилдан 2016 йилгача вилоят «Ўш садоси» («Ленин йўли») ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририятида фаолият кўрсатган. Қирғизистон Республикаси маданияти аълочиси, Қирғизистон Миллий Ёзувчилар уюшмаси ва ҚР Журналистлар уюшмаси аъзоси  «Юракни тушунинг», «Дунёнинг Batafsil o`qing »

Яндекс.Метрика