БОШ САҲИФА

БУЮК МУФАССИР ШАЙХ АЛОУДДИН МАНСУР

АЛОУДДИН МАНСУР – Илоҳий Китоб маъноларининг замонавий туркий тиллардаги биринчи таржимони.

НАВРЎЗИ АЙЁМ МУБОРАК!

Азиз мухлисларимизни Наврўз байрами билан самимий табриклаймиз! Азиз мухлислар, қадрли ватандошлар, қалби тиниқ ҳамфикр миллатдошлар! “Ўзбекистон-Қирғизистон” дўстлик жамияти ва унинг нашрлари бўлган “Оқбура” ҳамда “Алишер Навоий институти” сайтлари сизларни қадимий байрамимиз, янгиланиш, покланиш рамзи бўлган айём – Наврўзи олам билан чин дилдан муборакбод этамиз. Аллоҳ хонадонларингизга тинчлик, хотиржамлик, файз-барака ва қувонч берсин! Сизларга мустаҳкам соғлик, Batafsil o`qing »

ҲИКМАТ КЕМАСИ

(З. Ҳакимовнинг “Оқарганда сочлар эслаймиз…” китобини ўқиб) Китоб – замонлар денгизида сузиб бораётган ва ўзининг қимматбаҳо юкини авлодлардан авлодларга ташиётган ҳикмат кемасидир.  Чингиз Айтматов Зафар Ҳакимовнинг “Оқарганда сочлар эслаймиз…” деб номланган ҳотира китобини мутолаа қилгач, оддий китобхон, физика-астрономия ўқитувчиси сифатида китоб тўғрисида ўз фикр-мулоҳаларимни билдириш иштиёқи туғилди. Муаллифнинг китобга ва китоб мутооласига бўлган муносабати, жаҳон Batafsil o`qing »

ЎШЛИК УЛАМОЛАР

ҚУТБИДДИН МАХСУМ “Ўшлик уламолар” рукнидаги туркум суҳбатларнинг навбатдаги сонида диний-маърифий фаолияти билан халқимизнинг эътиборини қозонган Қутбиддин махдум домланинг ибратли ҳаёт йўллари билан танишамиз. Ўшда Қуръони каримни тўла ҳифз қилиб, мураттаб қори даражасига етишган соҳиби илм устозлардан бири Қутбиддин махдумдир. Салоҳиддин баззоз ўғли Қутбиддин Махсум 1907 йилда Ўш шаҳрининг Шаҳидтепа маҳалласида ( «Ғайрат» номли артель ўрнида) Batafsil o`qing »

ТЎҒРИ СЎЗНИНГ ЛАЗЗАТИ

Устоз Иброҳим Ҳаққулов портретига айрим чизгилар Устоз Иброҳим Ҳаққулов ҳақида қанча ёзсак, гапирсак ҳам тўла тўкис бу шахснинг мавжуд барча қирраларини очиб беролмаймиз. Шу боис, устознинг юрагимизга энг яқин бўлган айрим жиҳатларини айта оламиз холос. 2003 йилнинг баҳори. Илк бор марҳум устозимиз Тўра Мирзо тавсияси билан Иброҳим Ҳаққулов деган машҳур бир олимнинг эшигини секин очдим. Batafsil o`qing »

КУЗ. ҚИШ. БАҲОР. ЁЗ ВА ЯНА КУЗ.

  Япроқлар тўкилар мисли хотира…. (Аъзам Раҳим) ….Куз. Сиз кузакнинг шивирини эшитганмисиз? Тўкилаётган ҳар бир япроқнинг оҳлари ю, оёғингиз остига йиғлаб тушаётган хотираларни ҳис қилганмисиз? Шамолнинг овозини чи, келинчакнинг сочларини тортқилаб қочаётган болакайдек бебош ўйинини томоша қилганмисиз? Бошингиз узра қуюндек сузиб юрган булутларга узоқ тикилганмисиз? Агар шуларнинг барчаси сизга таниш булса, демакки сиз хам шоирсиз: Batafsil o`qing »

Яндекс.Метрика