ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ

Инсон ҳуқуқлари бўйича БМТ Кенгашининг Универсал даврий шарҳи жараёнида  инсон ҳуқуқлари бўйича Қирғизистон ҳисоботи кўриб чиқилди – УДШ ишчи гуруҳи Қирғизистон ҳукуматига қатор тавсиялар келтирди

2015 йил 19 январда Швейцариянинг Женева шаҳрида инсон ҳуқуқлари бўйича БМТ Кенгашининг Универсал даврий шарҳ (УДШ) ишчи гуруҳи томонидан иккинчи марта Қирғизистондаги инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазият кўриб чиқилди. Қирғизистон бўйича дастлабки Универсал даврий шарҳ  2010 йил 3 майда бўлиб ўтган эди.  УДШ доирасида Қирғизистон шарҳи учун асос бўлган ҳужжатларни ушбу веб-саҳифадан топишингиз мумкин: http://www.ohchr.org/EN/HRBodies/UPR/Pages/KGSession21.aspx  Юқорида Batafsil o`qing »

Қирғизистон: 2010 йилги июнь воқеаларида қамалганларга нисбатан айблов ҳукмлари Жиноят кодексидаги зарурий мудофаа чегарасини кенгайтириш ҳақида янги тузатишлар нуқтаи назаридан қайта кўриб чиқилиши лозим

2015 йил 14 январда Қирғизистон Жогорку Кенеши (Парламенти)  Жиноят кодексининг “Зарурий мудофаа” номли 36-моддасига тузатишларни қабул қилди. Унга кўра, ҳаёт, соғлиқ, шахсий уй-жой ва мулкка таҳдид солувчи шахсга, шунингдек, бошқа шахсларга уй ҳайвонлари, электро-техника ва ўзини ҳимоялашнинг бошқа воситаларидан фойдаланган ҳолда зарар етказишни мажбурий ҳимоя чегарасидан чиқиш деб ҳисобламаслик таклиф қилинди. Алишер Навоий Институти Жиноят Batafsil o`qing »

Ўш шаҳрида кўплаб ўзбек хонадонларини тиклаш жараёни ҳанузгача тўхтаб турибди

Олинган маълумотларга кўра, Қирғизистоннинг Ўш вилояти, Ўш шаҳри Черемушки микрорайонидаги Сема Турк лицейи ва Партсъезд кўчасида 10 қаватли турар-жой биноси қурилиши тугалланмоқда. Маълум бўлишича, аввалроқ 2011-2013 йилларда Ўш шаҳри ҳукумати гўёки Черемушки микрорайони ер плитасининг тектоник ёриғида жойлашгани, бу эса Қирғизистон каби сейсмик фаол ҳудуд учун жуда хавфли ҳисобланишини айтиб кўп марта баёнот берган. Маҳаллий Batafsil o`qing »

Июн воқеалари муносабати билан узоқ муддатга ҳукм қилинган ўзбекларнинг қариндошлари халқаро ташкилотларга мурожаат қилишди

2012 йилнинг 14 мар куни бир гуруҳ ўзбек миллатига мансуб Қирғизистон фуқаролари, асосан 2010 йилнинг июнь воқеалари юзасидан судланиб умрбод ва узоқ муддатга озодликдан махрум этилганларнинг яқинлари, Бирлашган Миллатлар Ташкилотига, Европа Иттифоқига ва Европа Ҳавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотига ариза билан мурожаат қилишди. Ариза муаллифлари ўз мурожаатларида халқаро ташкилотлар эътиборини Ўрта Осиё мамлакатларида миллатчиликни кучайтирувчи ва Batafsil o`qing »

Яндекс.Метрика