Қирғизистон, чегара ҳудудларда яшовчи аҳолига ўқотар қурол берилишини назарда тутувчи қонун лойиҳасини кўриб чиқмоқда

 8 октябрда Қирғизистон Парламенти “Чегара вакиллари тўғрисидаги” қонун лойиҳасини учинчи ўқишда маъқуллади. Мазкур қонун лойиҳаси чегараларни қўриқлашда кўмаклашиши учун мамлакатнинг чегара ҳудудларида яшовчи аҳолига ўқотар қуроллар берилишини назарда тутади. Қонун лойиҳасига мувофиқ, махсус саралаб олинган чегара ҳудудида яшовчи фуқаролар Қирғиз чегара хизматидан қурол олади ва хавфсизликни таъминлашда ҳуқуқ-тартибот органлари ҳамда ҳарбий тузилмаларга пулли асосда кўмаклашади. Қирғизистон Парламентининг бир нечта депутатлари томонидан илгари сурилган қонун лойиҳаси жорий йилнинг январидан буён муҳокама жараёнида эди. Чегара вакилларининг ўқотар қурол тақиб юриши мумкинлиги ҳақида меъёр қирғиз депутатлари, ҳуқуқ-тартибот органлари, жумладан, Чегара хизматида кўплаб баҳс-мунозараларга сабаб бўлмоқда. Натижада қонунчилик вакиллари ушбу масала муайян чегара хизмати бошлиғининг ваколати доирасида ҳал этилишига қарор қилишди.

 

Қонунчилик вакилларининг махсус тайёргарликдан ўтмаган ва ўқотар қуроллардан фойдаланишни тартибга солувчи ҳарбий ёки бошқа ҳуқуқ-тартибот бўлинмалари низомига бўйсунмайдиган одамлар қўлига ўқотар қурол бериб қўйишни қонунлаштиришга интилиши бизда ҳам катта хавотир уйғотмоқда. Қонун лойиҳаси ташаббускорлари эзгу мақсадлардан жар солмоқда, лекин чегара ҳудудларда яшовчи аҳолига ўқотар қурол беришнинг салбий ва ижобий жиҳатларини холисона таҳлилга тортсак, ушбу тадбир мамлакатдаги хавфсизлик билан боғлиқ вазиятни, аксинча, янада  чуқурлаштириб юбориши яққол намоён бўлади.

 

Қирғизистондаги сиёсий вазият анча мураккаб. Мамлакатнинг турли минтақаларидан бўлган сиёсатчилар ўртасида тез-тез юзага келувчи зиддиятлар баъзан рақобатлашувчи томонлар ўртасида зўравонлик тўқнашувлари ва низоларга айланиб кетади. Энди эса танг вазиятларда, шунингдек, мамлакатда юз беришини истисно қилиб бўлмайдиган ички зиддиятлар ва ғалаёнларда ўзини қандай тутиши номаълум бўлган қўлида хавфли қуролга эга муайян одамлар пайдо бўлиши кутилмоқда. Қирғиз ҳукумати мамлакат жанубидаги ўзбек аҳолисига қарши июндаги машъум этник қирғин воқеаларида қатнашган аҳоли қўлидан ноқонуний ўқотар қуролларни йиғиб олишга муваффақ бўлгани ҳам маълум эмас. Бинобарин, 2010 йилги июнь воқеаларини ўрганган ОБСЕ эксперти Киммо Кильюнен бошчилигидаги Халқаро комиссиянинг энг муҳим тавсияларидан бири ҳам шу бўлган эди.

 

Қонун лойиҳасининг таниқли тарафдорларидан бири Қирғизистон социал-демократик партиясининг фракциясига мансуб депутат Исмоил Исоқов ҳисобланади. Яқинда у қонун лойиҳасини қуйидагича шарҳлаб ўтган: «Чегара вакили – бу чегарачининг ўзи, лекин фақат фуқаролар тоифасидан. Қолган бари бир хил, қуроллар ҳам чегарачилар қоидалари бўйича қўлланилади. Бошқа меъёрлар бўлмайди. Улар қуролдан текисликда ҳудудларида фойдаланмайди. Уларга Норин, Олой, Чотқол ва бошқа тоғли ҳудудлардагина қуролдан фойдаланишга рухсат этилади».

 

2010 йилги июнь воқеалари жараёнида Қирғизистондаги миллий озчиликка нисбатан текислик ҳудудларида ўқотар қуроллардан оммавий фойдаланишнинг (бизни депутат Исоқов ишонтиргани каби) даҳшатли мисолларини аллақачон кўрдик. Депутат Исмоил Исоқов буни шунчалик тез унута олгани таажжуб. Ахир июнь воқеалари арафасида айнан Исмоил Исоқов Норин, Олой ва Чотқолнинг қирғиз аҳолисига 800 бирликкача ўқотар қурол тарқатиш ҳақида буйруқ бергани гувоҳлар кўрсатмаси, жумладан, бир қанча халқаро тадқиқотчилар томонидан аниқ исботланган. Ўз навбатида, улар шу қуроллар билан ўзбек мавзеларига ҳужумларда ва ўзбек аҳолисини ўлдиришда қатнашган. Ўшанда қирғиз аҳолисига ўқотар қурол тарқатишнинг расмий сабаби сифатида тоғли ҳудудларда бўрилар кўпайиб кетгани кўрсатилган эди. Қасддан ўқотар қурол тарқатиш ва июнь воқеаларига тайёргарликдаги “хизмат”и учун Исмоил Исоқов ҳеч қандай жазо олмади. Аксинча, янги ҳукумат даврида собиқ мудофаа вазиридан депутатга айланди.  Ваҳимачидек кўринишни хоҳламасдик, аммо ўз-ўзидан табиий савол туғилади: Яна ўша вазият такрорланмайдими? Чегара вакиллари дея аталувчи ушбу гуруҳга тарқатилган қуроллар ички ғалаён ёки низоларда иштирокчи одамлар қўлида пайдо бўлмаслигига ким кафолат бера олади?

 

Жавобни тахмин қилиш мумкин, ҳеч ким. Шу маънода Қирғизистон кучли зиддиятлар мамлакати. Агар гап жиддий таҳдид ва инсон қурбонлари ҳақида бормаса, ҳатто кулгили туйилган бўларди. Қирғиз қонунчилиги, бир томондан, аҳолига ўқотар қурол тарқатиш ҳақида қонун қабул қилиб, бошқа томондан, айни вақтнинг ўзида “Молотов коктейли” ва бошқа “ёндирувчи қуроллар” турларини (қонун лойиҳасига мувофиқ, “асоси ёнилғи аралашмали ва (ёки) осон алангаланувчи моддадан иборат қурол”) тақиқловчи ҳамда уларни Қирғизистон ҳудудида қўлланганлик учун  жазони кучайтирувчи қонун лойиҳасини кўриб чиқмоқда. Молотов коктейли хавфини англовчи соғлом фикр аҳолига ўқотар қуроллар тарқатишга ҳам қарши чиқиши керакдек туйилади. Лекин, афсуски, Чегара хизмати, Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, Қирғизистон минтақаларидаги бир қанча депутатлар ва ҳокимлар чегара вакиллари тўғрисидаги қонун лойиҳасини қўллаб-қувватлашдан бош тортганига қарамай, тез орада у тасдиқланади.

 

Чегара ҳудудларда аҳолига қурол тарқатиш ташаббуси  Қирғизистоннинг Ўзбекистон, Тожикистон, Қозоғистон ва Хитой каби қўшни давлатлар билан ўзаро муносабатларини ҳам кескинлаштиради. Ушбу қўшни мамлакатлар билан давлат чегаралари

Яндекс.Метрика