Қирғизистон Коститутциясига ҳавфли ва тутуриқсиз тузатишлар киритилди.

konst0108Тарихдан барчамизга маълумки бирор бир конституцияга ўзгартириш киритилдими (Айниқса у Қирғизистон конститутцияси бўлса), унинг ортида ягона мақсад туради, яъни ҳокимият тепасида яна бир муддат (балки бир нечтадир) қолиш, ўз қудратини бироз сақлаб қолиш ва кучайтириш. Масалан Акаев ҳам, Бакиев ҳам шундай қилишган. Энди қатордан ҳато бўлмаслик учун Атамбаев ҳам озиб тўзиб қолган отини конституция устида қамчилаб йўрғалатди.

Конституциядаги ўзгартиришлардан шуни англаймизки бош вазир даражаси ва мавқейи кўтарилди. Имкониятлари кенгайди. Бундан англашиладики хозирги президент Атамбаев президентлик муддати тугагандан сўнг  айнан шу лавозимни эгалламоқчи ва шу орқали ҳокимиятни сақлаб қолмоқчи.

Воқеларнинг бундай ривожланиши ақлини бироз таниган одам учун унчалик ҳам ҳайратланарли эмас. Аммо Конституцияга киритилган яна бир тузатиш борки бундан йиғлашингни ҳам кулишингни ҳам билмайсан. Аҳмоққа қонун йўқ дейишади. Бу мақол Қирғизистон мисолида бироз бошқача ва аянчлироқ. Яъни, Қирғизистонда қонунни аҳмоқлар ёзишади.

Эътиборингизни қуйидагиларга қаратинг:

Инсон ҳуқуқи ва эркинликлари ҳар бир жамиятнинг асоси ҳисобланади. Ҳаттоки ҳар қандай давлат ҳокимияти фуқаролари эркинликлари ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун мавжуд.

Тузатишларда конституция тилига ёд бўлган айрим тушунчалар мавжуд. Улар эшитилишда халққа ёқимли-ю, лекин Конституция тилида, юридик тилда тушуниксиз. Масалан: “Ватанга муҳаббат”, “Қарияларга хурмат”, “Оталик”, “Оналик”, “Шараф ва қадр-қиммат”.

Демак, Қирғизистон фуқаролари ватанини севиши, катталарни хурмат қилиши, яхши ота-она бўлиши, шарафли, қадр-қимматли бўлишлари шарт. Агар бундай бўлишмаса ўзларини қамоқда кўришади.

Аҳмоқлик деяпсизми? Мен ҳам шу фикрдаман. Аммо Қирғизистон шароитида бундай тутриқсизликлар осонликча содда қирғиз халқига сингдирилади.

Энди мен сизга бундай тузатишлар нима учун киритилганлигининг асосий сабабини айтаман. Бу тузатишлар шунинг учун ҳам “керак”ки. Бундай тузатишлар ортидан ҳукумат ўзига ёқмаган ҳар қандай одамни “Буюк қадриятлар” ни топтаганликда айблаб йўқ қилиш, панжара ортига ташлаш имкониятини қўлга киритади.

Энди суд ҳокимияти борасидаги ўзгаришларга тўхталмоқчиман. Суд ҳокимияти борасида таклиф этилаётган тузатишларни тахлил қилиш мобайнида тушунганим, улар суд ҳокимиятини ижро ҳокимиятларига қарамлигини янада оширади.

Тузатишларга кўра Коституциявий палата амалий равишда у ёки бу қонунга тузатиш киритиш масаласини Жўқорғи Кенгаш ва Президент рухсатисиз ҳал қила олмайди. Бу эса ҳокимият тепасидаги жиноятчиларга ўзларини қандай суд қилишни судяларга ўргатишдай гап. Бу  суд ҳокимияти жиловини қўлда ушлаб туриш демакдир. Яъни Президент ва Жўқорғи Кенгаш ҳеч қандай қаршиликсиз, қўрқмасдан конституцияни бузиш имконига эга бўлди. Конституциявий судлар бу борада ҳеч қандай қаршилик қила олишмайди.

Аслини олиб қараганда йилларки давлатимиз шу йўсинда яшаб келаяпти. Энди эса бу ишлар қонунан “тўғирланиб” қўйилди.

Энди битта савол туғилади. Эркинликлари бўғилган судялар, суд ҳокимияти қандай қилиб фуқароларнинг эрк ва ҳуқуқини ҳимоя қилишади?

Албатта Қирғизистон Конституциясида тузатилиши ёки киритилиши керак бўлган масалалар бор. Аммо улар юқорида санаганларимиз эмас. Санаганимиз тузатишлар Қирғизистон ва унда яшаётган халқларга ҳиёнатдан, ҳоинликдан бошқа нарса эмас.

Гога Рашидов

Яндекс.Метрика